RU

Последние новости

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   2 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Футзал: ОЧ саралаш 1-туридан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь куни бўлиб ўтади Новости

Футзал: ОЧ саралаш 1-туридан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь куни бўлиб ўтади

5 ноябрь куни Тошкентда старт оладиган футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи 1-тур ўйинидан олдинги матбуот анжумани 4 ноябрь, душанба куни соат 12:30да «Ўзбекистон» меҳмонҳонасида бошланади.
5-7 ноябрь кунлари Тошкент футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш Жанубий ва Марказий Осиё гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади. Мазкур саралаш ўйинларида мезбон - Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари иштирок этади.

Таъкидлаш жоиз, саралаш баҳсларини ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимлари учун аккредитация жараёни 25 октябрь куни бошланган эди.

Саралаш босқичининг барча учрашувлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Саралаш босқичида дастлабки учта ўринни эгаллаган терма жамоалар 2014 йил Вьетнамда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
 Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи ўйинлари тақвими
 5 ноябрь, сешанба
 16:00. Кирғизистон – Тожикистон
 18:00. Ўзбекистон – Туркманистон

6 ноябрь, чоршанба
 16:00. Туркманистон – Қирғизистон
 18:00. Тожикистон – Ўзбекистон

7 ноябрь, пайшанба
 16:00. Тожикистон – Туркманистон
 18:00. Ўзбекистон – Қирғизистон
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика