RU

Последние новости

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  0 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  8 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

Футзал. "Локомотив"нинг янги легионери - Виталий Борисов ҳақида Новости

Футзал. "Локомотив"нинг янги легионери - Виталий Борисов ҳақида

Мини футбол бўйича мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" 25 - 30 август кунлари Хитойнинг Ченгду шаҳрида ўтказиладиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.
"Темирйўлчилар" мусобақада муносиб иштирок этиш мақсадида ўз сафларига бир қатор янги футзалчиларни жалб қилишди. Улардан бири Озарбайжонлик Виталий Борисов, "Локомотив" аъзосига айланган легионер ҳақида имкон қадар маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Виталий Борисов 1982 йилнинг 5 июлида Бокуда туғилган. Футзал бўйича Озарбайжон терма жамоаси сардори, шунингдек, пляж футболида ҳам фаолият олиб боради.



Футзалчи фаолиятининг асосий қисмини Озарбайжоннинг кўп карра чемпиони Нахичеваннинг "Араз" клубида ўтказган. Бундан ташқари, легионер бўлиб ҳам ўйнаган. У 2007 йили "Дина" (Москва) билан шартнома имзолаган ва ярим йил ижара асосида Москва шаҳри жамоаси таркибида ҳаракат қилган. Маълумот учун "Дина" Россиянинг энг совриндор мини футбол жамоаси ҳисобланади.

У Озарбайжон чемпионати ва кубогининг кўп карра ғолиби, 2010 йилги Европа чемпионатининг ярим финалчиси ва 2009-2010 йилги УЕФА кубогининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, УЕФА раҳнамолиги остида ўтказиладиган мусобақаларда "Араз" таркибида энг кўп гол урган - 30 та.



2001 йилдан то ҳозирги кунга қадар Озарбайжон мини футбол терма жамоаси аъзоси, 2009 йилдан эса Озарбайжон пляж футболи терма жамоаси аъзоси.

2008 йилнинг апрелида "Дина" жамоасига бағишланган ҳужжатли филмда суратга тушган.

Исми: Виталий Юрьевич Борисов
Ҳаракатланадиган чизиғи: Ҳужумчи
Туғилган санаси: 05.07.1982
Мамлакат: Озарбайжон
Рақами: 14
Бўйи: 171 см
Вазни: 65 кг

Ютуқлари

Озарбайжон чемпиони: 2002 ("Трибут"), 2004, 2006, 2007 ("Араз")
Озарбайжон чемпионати кумуш медал соҳиби: 2001 ("Трибут")
Озарбайжон чемпионати бронза медал соҳиби: 2000 ("Англойл"), 2005 (Асфарма)

Озарбайжон кубоги соҳиби: 2004, 2006, 2007 ("Араз")


Толибжон Қосимов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика