Футзал. "Локомотив" аъзолари Хитойга етиб боришди
24 авг 2014 11:35
Новости
Футзал. "Локомотив" аъзолари Хитойга етиб боришди
Эртага Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.
Ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган "Локомотив" жамоаси кеча Хитойга учиб кетганди. Аҳад Юсупов шогирдлари Тошкент - Пекин - Ченгду йўналиши бўйлаб чин юртига йўл олганди. Бугун футзалчиларимиз Ченгду шаҳрига етиб боришди.
Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" "А" гуруҳида "Нагоя Оушенс" (Япония), "Шенжен Нанлинг" (Хитой) ва "Вик Виперс" (Австралия) жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини "Локомотив" 25 август куни "Нагоя Оушенс"га қарши баҳс билан бошлайди.

Комментарии