Футзал. Клублар чемпионатига Эрон мезбонлик қилади
26 ноя 2018 14:10
Новости
Футзал. Клублар чемпионатига Эрон мезбонлик қилади
2019 йил футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати Эронда ташкил қилинади.
Маълумки, ҳар йил ёз фаслида ОФК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказиб келади. Навбатдаги мусобақа Эронда бўлиб ўтиши ойдинлашди. ОФК вакиллари 4-7 декабрь кунлари мамлакатда бўлиб, футзалга яратилган шароитлар билан танишишади. Маълумки, бу йил ушбу мусобақа Индонезияда ўтказилди ва Эроннинг "Мес Сунгун" клуби ғолибликни қўлга киритди.
Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати илк бор 2006 йил 6та жамоа иштирокида ўтказилган бўлиб, бунда Эроннинг "Шенса Савеҳ" клуби "Ардус"ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. 2010 йилга келиб иштирокчилар сони 10тага етказилган. 2015 йилдан буён эса 12та жамоа қатнашиб келмоқда.
Похожие новости
16:50
"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди 7
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии