RU

Последние новости

15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9

Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади Новости

Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади

Футзал бўйича ЖЧнинг 3-тури доирасида ўтказиладиган Коста-Рика ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Вакилларимиз ўйинда 3:5 ҳисобида мағлуб бўлишди ва мусобақадаги иштирокни якунлашди. Футзалчиларимиз гуруҳда 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллашди.

Жаҳон чемпионати

3-тур, "А" гуруҳи

Коста-Рика – Ўзбекистон 5:3 

Голлар: Эдвин Кубильо 4, Машраб Одилов 14, Йосел Леон 20, Илҳом Ҳамроев 27, Самариддин Беркинов 30, Диего Чаввариа 32, Минор Сабальета 33, Жеан Салас 37.

Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00

Коста-Рика (дастлабки бешлик): 1.Сезар Росалес, 4.Диего Чаварриа, 5.Жеан Салас, 10.Эдвин Кубильо, 11.Даниел Гомес.

Захира: 12.Дэнни Васкес, 2.Гильберт Виндас, 3.Жереми Гомес, 6.Виктор Фонсека, 7.Минор Сабалсета, 8.Йосел Леон, 9.Пабло Родригес, 13.Луис Наваррет, 14.Энмануел Гамбоа

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Ҳамроев 12, Ихтиёр Ропиев 23, 32, Акбар Усмонов 24, Эдвин Кубильо 37.

Четлатиш: Ихтиёр Ропиев 32.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

40.УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ТАМОМ!

37.Тай-аут олдик. Энди вазиятни ўзгартириш қийинов...

37.Эдвин Кубильога сариқ карточка.

37.ГОЛ! Коста-Рика вакили Жеан Салас дарвозамизни ишғол қилди 5:3! Энди тамом шекилли...

37.Футзалчиларимизда кутилмаган ва қўпол хатолар...

36.Майдонда 5 киши бўлиб ҳаракатланяпмиз. 

34. Учрашувни кузатиш учун 8025 нафар мухлис "Ҳумо Арена"га келгани эълон қилинди. 

33.ГОЛ! Коста-Рика олдинга чиқиб олди - 4:3... Минор Сабальета гол урди. 

32.ГОЛ! Ўтказиб юбордик. Диего Чаварриа дарвозамизни ишғол этди - 3:3!

32.Ихтиёр Ропиевда иккинчи сариқ карточка. У қизил карточка олди ва майдонни тарк этди.

30.ГОООООЛЛЛЛЛ!!!! Самариддин Беркиноооввввв!!! Тўп дарвоза тўсинига тегиб ичкарига кирганди. Голни аниқлаш учун видеотакрор керак бўлди. Барчаси жойида - 2:3! (Биз бу ўйинда номинал меҳмонмиз)

28.Энди Нишоновнинг зарбаси қайтарилди! Футзалчиларимиздан даҳшат босим! Шундай ўйин кутгандик!

28.Ҳамроевдан яна зарба! Бу сафар дарвозабон қайтарди!

27.ГООООЛЛЛЛ!!! Илҳомжон Ҳамроев ҳисобни тенглаштирди! 2:2!

25.Ҳимояда навбатдаги хато. Сал қолишига сал қолди... Яхши ҳамки рақиб футболчиси ноаниқ зарба берди.

25.Акбар Усмоновнинг берган зарбаси бироз ноаниқ...

24.Акбар Усмонов рақиб дарвозабонига қарши қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.  

23.Ботировдан бироз ноаниқ зарба...

23.Ихтиёр Ропиев ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка олди. 

21.Тайм жамоалардан кетма-кет ҳужумлар билан бошланди 


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!


20.ГОЛ! Йосель Леон дарвозамизни ишғол этмоқда... Эххх - 2:1!

19.Нишонов ажойиб юриш қилганди. Афсуски сўнгги паллада аниқлик етишмади...

18.Энди бизнинг мураббий тайм-аут олишга қарор қилди.

17.Коста-Рика вакилларидан хавфли зарба. Аббос Элмуродов ўз ўринда!

15.Рақиблар тайм-аут олишди.

14.ГООООЛЛЛЛ!!! МАШРАААБ ОДИЛОООООВ!!!! Футболчимиз рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирмоқда! 1:1!

13.Ҳусниддин Нишоновнинг зарбасига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди...

12.Илҳом Ҳамроевга сариқ карточка...

12.Ихтиёр Ропиевнинг зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан қайтариб қолди!

9.Бу вақтга келиб гуруҳимиздаги иккинчи учрашувда Нидерландия Парагвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. 

8.Коста-Рика ҳимояга "ётиб олди". Бутун ўйин шундай бўлмаслигига умид қиламиз...

6.Ўтказиб юборилган голдан сўнг йигитларимиз олдинга яна ўтишмоқда, лекин меҳмонлар ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда. 

4.ГОЛ! Коста-Рика футболчиси Эдвин Кубильо дарвозамизни ишғол қилмоқда...

2.Дастлабки дақиқаларда бизникилар босим уюштиришмоқда. Вакилларимиздан кетма-кет зарбалар ва ҳужумлар! 

1.Илҳом Ҳамроевдан зарба!!! Рақиб дарвозабони ўз ўрнида...

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Давлат мадҳиялари янгради.

- Терма жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футзал ишқибозлари. ЖЧ доирасида Коста-Рика ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

Рейтинг: -48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика