RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистон терма жамоаси Португалиядан енгилди ва мундиални тарк этди Новости

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистон терма жамоаси Португалиядан енгилди ва мундиални тарк этди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи тур беллашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши кураш олиб борди. Афсуски, вакилларимиз йирик ҳисобда мағлуб бўлишди ва 1 очко билан мундиални тарк этишди.


ЖЧ-2016
17.09.2016, 3-тур
Медельин, "Колизео Иван де Бедут"
Португалия - Ўзбекистон 5:1

Голлар: Рикардиньо 10, 14, 22, Андре 26, Жо 35 - Рикардиньо 11 (авт.)

Португалия (биринчи бешлик): Бебе, Фабио Сесилио, Педро Кари, Жоао Матос, Рикардиньо.
Захира: Андре, Бруно Коельо, Мигель Кастро, Жо, Ре, Витор Хьюго, Тиаго Брито, Криштиану, Кардинал.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захира: Акмал Хазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Даврон Чориев, Машраб Одилов, Илҳом Хамроев, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов.

Огоҳлантиришлар: Н.Элибоев 20, М.Одилов 32



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мундиални 1 очко билан тарк этди.

40. Тиаго Брито жароҳат олиб ётибди.

39. Хазратқуловдан яна бир чиройли сейв.

37. Вакилларимиз бешинчи фолни ишлатишди, буёғига ҳар бир қоида бузилиши биз учун дабл пенальти дегани.

35. Гол, Жо ҳисобни янада йириклаштирди. Унгача эса Рикардиньо Аноровни устидан тўпни ошириб алдаб ўтиб кетди.

33. Акмал Хазратқулов Рустам Умаровнинг ўрнига майдонга тушди ва дарҳол битта сейв ижро этди.

33. Ирсалиевнинг зарбасини Бебе қайтарди.

32. Рикардиньони йиқитгани учун Машраб Одилов огоҳлантирилди.

30. Зарбааа, Раҳматов алдамчи ҳаракатлар билан кириб бориб зарба берди, Бебе ўз ўрнида.

30. Илҳом Хамроев ҳам майдонга туширилди.

28. Зарбааа, Феруз Фахриддинов жуда қулай вазиятда ноаниқ зарба берди.

26. Гол, бу сафар Андре дарвозамизга гол урди, 4:1.

25. Терма жамоамиз таркибида мундиалда биринчи бор Машраб Одилов майдонга тушди.

24. Зарбааа, Элибоев дарвозабон билан юзма-юз вазиятда бироз ноаниқ зарба берди. Тўп кўпроқ айланиб кетди

23. Аноровнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

22. Гол, яна ўша Рикардиньо жамоамиз дарвозасини аниқ нишонга олди. Португалия бу сафар ҳам стандарт вазиятдан унумли фойдаланди.

21. Рикардиньонинг узоқдан йўллаган зарбасини Умаров қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб 2:1, Португалия фойдасига.

20. Зарбааа, Умаров яна бир бор жамоамизни голдан қутқармоқда.

20. Элибоев Рикардиньони туртиб юборди деб ҳисоблаган ҳакам Нодирга сариқ карточка кўрсатди.

20. Свиридовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

18. Зарбааа, Раҳматовнинг уринишини Бебе қайтарди.

17. Хорхе Браз тайм-аут олди.

16. Вакилларимиз ўйинда босимни оширишмоқда.

14. Гол, Рикардиньо дарвозамизга иккинчи тўпни киритмоқда.

14. Зарбааа, Свиридов рақиб хатосидан кейин дарвозага зарба берди, тўпни Рикардиньо қайтарди.

13. Зарба, Сесилионинг зарбасини Умаров қайтарди.

11. Гоооооооооллллллллл, Шуҳрат ТОжибоевнинг бурчак зарбасидан кейин тўп Рикардиньога тегиб дарвозадан жой олди, 1:1. Яшавор Рикардиньо, бугун ўз дарвозангга қанча гол урсанг ҳам розимиз.

10. Умаров навбатдаги бор жамоамизни голдан қутқариб қолди.

10. Гол, Рикардиньо стандарт вазиятдан кейин ўйинда ҳисобни очди.

9. Португалларнинг узоқдан йўллаган навбатдаги зарбаси ноаниқ.

7. Зарбааа, Умаровдан супер сейв. Рустам пастлаб берилган кучли ва аниқ зарбани оёғи билан қайтариб қолди.

6. Уҳҳҳ, Раҳматовнинг хатосидан кейин Андре бирга-бир чиқди ва ноаниқ зарба берди.

5. Чориев кутилмаганда тўпни рақибга ташлаб берди, Бритонинг зарбаси эса анча ноаниқ.

4. Португалия футзалчиларида ҳам техник хатолар кўзга ташланмоқда.

3. Португалия ҳам аста-секин ҳужумга ўтишни бошлади.

2. Фабио Юнусовни қарши ҳужумга ўтиб кетаётганда йиқитди.

2. Ўйиндаги дастлабки зарбани Фарҳод Абдумавлонов берди, ноаниқ.

Учрашув бошланди, олға ЎЗБЕКИСТОН!

Жамоалар сардорлари Артур Юнусов ҳамда Рикардиньолар қуръа ташлаш маросимида иштирок этишди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси оқ рангли, Португалия эса қизғиш рангли либосда ҳаракат қилади.

Энди эса ЎЗБЕКИСТОН давлат мадҳияси янграмоқда.

Дастлаб Португалия давлат мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика