RU

Последние новости

18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1

Футзал. Гуруҳдошларимизга қарши қандай ўйнаганмиз? Новости

Футзал. Гуруҳдошларимизга қарши қандай ўйнаганмиз?

Бугун Кувайтда ҳисоб бўйича 17-футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати беллашувлари старт олади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлик қилаётган терма жамоамиз "B" гуруҳида  Баҳрайн, Тожикистон, Туркманистон билан тўп тепади.

Хўш, футзалчиларимиз қитъа чемпионатида гуруҳдаги рақибларига қарши неча маротаба майдонга тушган ва қандай натижа қайд этган. Қуйида мана шу борасида сўз юритамиз.

ТУРКМАНИСТОН

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 6

Энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи

Терма жамоамиз Осиё чемпионати баҳсларида Туркманистонга қарши бирор маротаба тўқнаш келмаган. Бу биринчи мусобақадаги илк расмий беллашув бўлиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Туркманистон 10 йиллик танаффусдан сўнг футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этади.


БАҲРАЙН 

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 2

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта - 2018)

Терма жамоамиз учун нотаниш терма жамоалардан бири деб сўзсиз Байҳрайнни кўрсатиш мумкин, чунки вакилларимиз уларга қарши Осиё чемпионатида умуман тўқнаш келишмаган. Қолаверса, яқин орада улар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилгани йўқ. 


ТОЖИКИСТОН

Осиё чемпионатларидаги иштироки: 10

Энг яхши натижаси: Чорак финал (1 марта – 2007)

Биз қўшниларимизга қарши кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Гап Осиё чемпионати баҳслари ҳақида кетмоқда. Жумладан, 5 маротаба ўйнаганмиз ва барчасида футзалчиларимиз муваффақият қозонишган. 

Энг йирик ғалаба 2001 йилдаги мусобақада қайд этилган. Унда терма жамоамиз футзалчилари 7:1 ҳисобида зафар қучган. 

Тожикистонга қарши ўзаро учрашувлар тарихи:

2001 йил

15.07. Ўзбекистон – Тожикистон – 7:1 (гуруҳ босқичи)


2005 йил

29.05. Тожикистон – Ўзбекистон – 1:5 

Голлар: Насикхов – Фурқат Қудратов, Александр Королев, Баҳодир Аҳмедов 2та, Фаррух Зокиров


2007 йил

17.05. Ўзбекистон – Тожикистон – 3:1

Голлар: Николай Одушев, Абдулла Бўриев 2та – Фаизуллаев


2018 йил 

03.02. Тожикистон – Ўзбекистон – 2:4

Голлар: Кузиев, Саломов – Дилшод Раҳматов, Дилшод Чориев 2та, Машриб Адилов


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика