RU

Последние новости

14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  0 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  6 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  6 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради" Новости

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради"

Тажрибали футзал мураббийи ва терма жамоага бир нечта ўйинчиларни етказиб берган Дилшод Хайдарқулов Парагвайга қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги футзал миллий жамоаси эртага, 17 сентябрь куни Парагвайга қарши Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувини ўтказади. 


- Аввало Жаҳон чемпионати бошлангани билан барчани табриклайман. Мундиалга юртимиз мезбонлик қилаётгани қувонарли ҳолат. Бу ўзбек футзали, мураббийлар учун фойдали деб ўйлайман. 

- Биринчи турда Нидерландия билан куч синашдик. Дастлабки бўлимда жамоамиз ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларига келишди. Бу табиий ҳолат. Айтишим мумкинки, таркибимиз анча ёшарган. Аброр Ахметзянов, Фазлиддин Ботиров, Самариддин Беркинов учун дебют Жаҳон чемпионати. Шунга қарамай улар ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Жароҳатлар ўз таъсирини ўтказяпти. Суннат Жўраев, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Равшан Элибоевлар бўлганида Нидерландияни аниқ ютар эдик. 3-3 яхши ҳисоб, лекин икки очко йўқотдик. Ўйин охирида Ҳусниддин Нишонов катта саҳнага чиқди. Ушбу турнирда Ҳусниддиндан кўп нарса кутяпман. У топ даражадаги футзалчи. Жаҳон чемпионатида ўз номини қолдириши керак. Қолганлар ҳам ёрқин ўйин кўрсатишига ишонаман. 

- Парагвайга қарши ўйин кўп нарсани аниқлаб беради. Энг асосий ўйинда ғалаба қозониш муҳим. Бу рақибдан устун келсак гуруҳда пешқадам бўлишимиз имкони пайдо бўлади. Умид қиламанки, энг яхши натижамизга эришамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика