RU

Последние новости

23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  1 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  13 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  55 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  10 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  63 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3

Футзал. Дилшод Раҳматов: “Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз” Новости

Футзал. Дилшод Раҳматов: “Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз”

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳслари ўз якунига етди. “Олмалиқ” клуби кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон чемпиони бўлди.

“Ардус” эса кетма-кет икки йил Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. “Ардус” ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов ўтган мавсумнинг энг яхши футзалиси деб тан олинди. Биз Раҳматов билан боғланиб ундан интервью олдик.

- Якунига етган мавсум ҳақида фикрларингиз. Олий лига гуруҳ босқичида қандай қийинчиликлар бўлди?
- Мавсум ёмон ўтмади деб ўйлайман. “Ардус” мавсумни Ассоциация кубогини ютиш билан бошлади. Кейинчалик Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритдик. Гуруҳ босқичига келганда қийинчиликлар бўлди. Айниқса “Дўстлик AIN” билан бўлган дастлабки икки учрашув жуда қийин ўтди. Бу икки баҳсда ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли улардан 9та гол ўтказиб юбордик. Сўнгги ҳал қилувчи ўйиндагина ўзимизга келдик ва 7:2 ҳисобида ғалаба қозондик.



- “Ардус” кубок финалида “Олмалиқ”ни мағлуб этди. Мана шу учта финал ҳақида...
- Кубок финалида “Олмалиқ”нинг хатоларидан фойдаландик. Менимча уларда чарчоқ аломатлари сезилди. Сабаби мен бу жамоа бундан ҳам яхшироқ ўйнай олишига ишонаман.  Финалда тактикамизни бироз ўзгартирдик. Хосе Мария Мендез ҳимоявий ўйин услубини танлади ва адашмади деб ўйлайман. Шу боис қарши ҳужум ва стандарт вазиятлардан фойдаландик.

- Чемпионат финалида эса омад “Олмалиқ”қа кулиб боқди. Нима сабабли Ардус мағлуб бўлди деб ўйлайсиз?
- Чемпионат финалида ҳам худди Кубок ўйинида бўлгани каби ҳимоявий ўйин ташкил қилдик. Бу биринчи ўйинда ўз самарасини берди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

Иккинчи учрашувда ҳимоядаги хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик ва олдинга интилдик. “Олмалиқ” эса қарши ҳужумдан фойдаланди ва голлар урди. Тўғриси “Олмалиқ” билан ўйин услубимиз стандарт вазиятларимиз бир хил эди. Фақат рақиб бизга қараганда ғалабага кўпроқ интилди. Йигитларнинг кўзи ёниб турганди. Бир сўз билан айтганда уларда ғалабага бўлган хоҳиш бизникидан кучли эди. “Олмалиқ”ни чемпионлик билан табриклайман ва Осиё чемпионлар лигасида жамоага омад тилайман. Улар Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишади деб ўйлайман.



-  Мавсумнинг энг яхши футзалчиси бўлдингиз. Бу номга яна кимлар лойиқ эди деб ўйлайсиз?
- Тўғриси мавсумнинг энг яхши фузалчиси совринини оламан деб умуман кутмагандим. Энг асосийси жамоамнинг ғалабаси эди. Бу номга чемпионатимиздаги ҳамма футзалчилар лойиғ эди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб жамоадошларимга ва мухлисларимизга раҳмат этаман. Футзал жамоавий ўйин, шерикларим бўлмаганида бу совринга эга бўлмасдим. Шу боис ютуқ бутун жамоаники.

- Шахсан сиз учун мавсумнинг энг қийин ўйини қайси бўлди?
- Чемпионат ва Кубок баҳсларида жуда кўп ўйинлар қийин ўтди. Ҳар бир жамоа ўзини кўрсатишга ва ғалаба қозонишга интилди. Шахсан мен учун гуруҳ босқичида “Дўстлик AIN” билан бўлган учрашув энг қийини бўлди. Қарши клуби бир неча йилдан буён бизга қарши жуда яхши ўйнаб келади.

- Чемпионатда қайси ёш футболчилар кашифёт бўлишди?
- Чемпионатимизда ёш футзалчилар жуда кўп. Йилдан йилга ёш футзалчилар кўпайиб бормоқда. Бундан хурсандман, чунки миллий терма жамоа келажаги айнан шу ёшлар ҳисобланади. Алоҳида ёшларни айтиб ўта олмайман. Лекин менга “Бунёдкор” жамоасининг ўйинлари ёқди. Сабаби жамоа деярли ёш футзалчиладан ташкил топган. Улар мавсумни 4-ўринда якунлашди. Бу ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Кейинги йил мана шу ёшлар янада ишончли ўйнашларига ишонаман.



- Февраль ойидаги Осиё чемпионатини ҳали унутмаган бўлсангиз керак...
- Буни унутиб бўларканми (кулади). Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтганидан хурсандман. Мухлисларимиз бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Уларга яна бир бор каттакон раҳмат айтмоқчиман. Биз ўз уйимизда Жаҳон чемпионатига чиқишни жудаям хоҳладик ва мақсадимизга эришдик. Ўзбекистон терма жамоасининг кучи бу бирдамликда. Албатта мухлисларнинг ўрни ҳам жуда катта. Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиздан хурсандман.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кечади?
- Ўзбекистонда мавсум яқинда якунланди. Ҳозир қисқа муддатли таътилдамиз. Июнь ойидан йиғин бошланади. Менимча кучли терма жамолар билан ўртоқлик учрашувлари бўлади. Жаҳон чемпионатига қадар Осиё, Европа қитъасининг энг кучли жамоалари билан ўйинларда ўзимизни синаб кўрсак керак. Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз ва бор кучимиз билан ўйнаймиз.
 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика