RU

Последние новости

09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  9

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинни бошлади Новости

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинни бошлади

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун йиғинни бошлади.

Дастлабки машғулот 10:00дан 12:00га қадар давом этди. Унда чақирилган 20 нафар футзалчининг барчаси иштирок этди. Шунингдек, "Локомотив"нинг ёш дарвозабони Азиз Хушбоков машғулотларга келиб иштирок этмоқда. Дарвозабонларни миллий терма жамоамизнинг асосий посбони Рустам Умаров шуғуллантирмоқда. Унинг бой тажрибаси эндигина тузилаётган ёшлар терма жамоамиз дарвозабонлари учун яхшигина мактаб вазифасини ўташи шубҳасиз.

Машғулотларни бош мураббий Хосе Мария Мендез ва ёрдамчи мураббий Нодир Элибоевлар олиб боришмоқда. Бугун кундузги машғулотларда асосан тўп билан ишланадиган енгил машқларга қаратилди. Кечки машғулот 17:00да бошланади.

Бугунги машғулотда қатнашганлар.
Дарвозабонлар:


Рамил Алмамедов, "Нафис"   
Дониёр Маҳмудов, "Нафис"
Мирислом Миралиев, "Пахтакор"
Суннат Анваров, "Олмалиқ"
Азиз Хушбоков, "Локомотив"

Ўйинчилар:

Хушнур Эркинов, "Ардус"
Илҳом Хамроев, "Ардус"
Алиакбар Байбурин, "Ардус"
Шохжаҳон Шоназаров, "Ардус"
Саидризо Миршаропов, "Ардус"
Асли Муҳаммадиев, "Ардус"
Акбар Усмонов, "Ардус"
Одил Ходиев, "Когон"
Артур Аминов, "Пахтакор"
Хусниддин Нишонов, "Нафис"
Меҳрож Худойбердиев, "Нафис"
Равшан Исматуллаев, "Нафис"
Лазиз Убайдуллаев, "Нафис"
Дилшод Норматов, "Нафис"
Тимур Сайдуллаев, "Металлург"
Олим Вохидов, "Бунёдкор"

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин сўнггида 27 ва 28 январь кунлари Тожикистон U-20 терма жамоаси билан Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика