Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тақдирланди
30 сен 2021 19:57
Новости
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси тақдирланди
Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, футзал делегацияси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳамда ассоциация бош котиби Аваз Максумов иштирок этди.
Равшан Эрматов футзалчиларни ЎФА президенти Абдусалом Азизов номидан, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан мундиалда қайд этилган тарихий натижа билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида катта саъй-ҳаракатлар ва жамоавий меҳнат ётганини таъкидлаб ўтди.
Футзалчилармиз йил бошидан бери Таиланд, Испания ва Португалияда йиғинлар ўтказди, ўз қитъасида етакчи ҳисобланган ва жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Аргентина, Испания, Португалия, Эрон ва Венесуэла каби жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Терма жамоанинг жаҳон чемпионатига етарлича тайёргарлик кўриши учун керакли барча шароитлар тақдим этилди.
Футзал терма жамоамизнинг анча ёш бўлганлиги сабабли кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишларига ишонч билдирилди. Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа сардори Рустам Умаров ЎФАга эътибор учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, ассоциация музейига эсдалик совғасини топширди. Тадбир якунида футзалчилар пул мукофотлари билан тақдирландилар", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
Комментарии