RU

Последние новости

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  2 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  13 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони устидан иродали ғалабага эришди, дарвозабонимиз гол урди Новости

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони устидан иродали ғалабага эришди, дарвозабонимиз гол урди

Футзал бўйича Осиё кубогининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтди.


Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1 

21 апрель 2024 йил. Бангкок, "Бангкок Арена". 19:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Фаҳад Бадир Ал Ҳосани (БАА), Лиу Жианкиао (Хитой), Ан Ран (Хитой), Труонг Куок Дунг (Вьетнам).
Тайм кипер: Бенжапол Мучароенсап (Таиланд)
Назоратчи: Одил Ал Шатти (Кувайт)
Комиссар: Маи Ан Хоанг (Вьетнам).

Голлар: Эйхаб Муҳаммад 3, - 0:1. Машраб Одилов 25, - 1:1. Аброр Ахметзянов 32, - 2:1. Аббос Элмуродов 39, - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Суннатулла Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов (C), 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Ахметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Саудия Арабистони: 1.Ҳумуд Алдаҳҳан, 4.Наваф Муборак Ароан, 7.Эйхаб Муҳаммад (C), 12.Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Оқили, 14.Фарҳан Али Ал Асмари.
Захира: 2.Муҳаммад Абдулмусин Аҳмад, 3.Носир Зайд Ал Харти, 5.Абдулилаҳ Ал Отаиби, 6.Абдуллаҳ Ал Мағраби, 8.Фаҳад Авад Ал Жоҳани, 9.Абдуллеҳ Ал Доссари, 10.Муаз Муҳаммад Ал Асири, 11.Фарис Фаҳад Ал Малеҳ, 13.Маҳди Муборак Ал Ҳарқан.

Огоҳлантиришлар: Абдулилаҳ Ал Отаиби 20, Носир Зайд Ал Харти 20, Ҳусниддин Нишонов 27,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


40. ҒАЛАБА! ИРОДАЛИ ҒАЛАБА! Ўзбекистон гуруҳдаги 3та ўйининг барчасида ғалаба қозонди ва 1-ўрин билан чорак финалга чиқди! Чорак финалдаги рақиб Вьетнам бўлади. Бу ўйин 24 апрель куни соат 19:00да бошланади.

39. ГООООООООООООООООООООООЛ! АББОООООООООООС ЭЛМУРОДООООООООООВ! 3:1. Дарвозабонимиздан гол! Ажойиб гол!

38. ЗАРБАА! Элмуродовдан навбатдаги сейв! Бу хато эмас айнан Аббос икки марта сейв қилди кетма-кет

38. ЗАРБАА! Элмуродовдан навбатдаги сейв! 

36. Саудия Арабистони ўйновчи дарвозабон билан ўйнашни бошлади

35. УХХХХ! Раҳматов ҳозир бурчакка яқин жойда дарвозабонни алдай олмади, акс ҳолда...

34. ЗАРБА! Элмуродовдан узатмасидан кейин Усмонов боши билан дарвозага зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида

34. ЗАРБАААААА! Абдулилаҳ Ал Отаибининг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Элмуродов тўпни юзи билан қайтарди!

32. ГОООООООООООООООООЛ! АБРОООООР АХМЕТЗЯНООООООООВ! 2:1. Аббос Элмуродовдан тўпни қабул қилиб олган Аброр ажойиб гол урди! 



29. ЗАРБАА! Носир Зайд Ал Хартининг кучли зарбасидан кейин Элмуродов тўпни қайтарди!

27. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ҳусниддин Нишонов, афсуски Нишонов чорак финалда майдонга туша олмайди

27. ЗАРБАА! Ропиевнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди

26. Зарба! Ҳусниддин Нишоновнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

25. ГОООООООООООООООООЛ! МАШРАААААААААААБ ОДИЛОООООООООООВ! 1:1. Тезкор ҳужумдан кейин дарвозабондан қайтган тўпни Одилов дарвозага йўллади! 




25. ЗАРБААА! Саудиянинг ҳужумлари давом этмоқда, Элмуродовдан яхши сейв!

24. УХХХХ! Саудия Арабистонининг қарши ҳужуми, дарвоза устуни бизни голдан қутқарди! 

24. Тан олиш керак Саудия Арабистони жуда ҳам тартибли ҳимояланмоқда

21. Иккинчи тайм бошланди 



20. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:1.

20. Таймаут! Саудия Арабистони устози тайм тугашига 6 сония қолганида таймаут олди.

20. Огоҳлантириш. Саудия Арабистони. Носир Зайд Ал Харти

20. ЗАРБААА! Раҳматовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

20. Ўша вазиятда жароҳат олган Элбек Тўлқиновни замбилда олиб чиқиб кетишмоқда. Афсус! Тезроқ тузалиб кетсин! 

20. Огоҳлантириш. Саудия Арабистони. Абдулилаҳ Ал Отаиби

20. Йўқ?! Ҳакамлар ВАРни кўриб қизил эмас сариқ карточка беришди 

20. ВАР кўрилмоқда, саудиялик футболчига қизил карточка берилиши мумкин

20. УХХХХ! Абдулилаҳ Ал Отаиби ҳозир Тўлқиновнинг оёғини синдириб юборай деди, ҳакамлар футзалчи тўпга ўйнади дейишмоқда. ВАР кўриши керак буни

18. Саудиянинг навбатдаги хавфли ҳужуми, Элмуродов ўз ўрнида! 

17. ЗАРБА! Яна ўша Наваф Муборакнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди

16. Саудия Арабистонининг ҳужуми, дарвозабоннинг тўп узатишидан кейин Наваф Муборак боши билан зарба бера олмай қолди

13. ЗАРБААААА! Тезкор қарши ҳужумдан кейин Ропиев зарба берди, дарвозабондан сейв!

12. ЗАРБА! Ропиевнинг майдон марказидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

10. ЗАРБАА! Бурчак тўпидан кейин яна Раҳматов кучли зарба берди, бу сафар ҳам ноаниқ!

10. ЗАРБАА! Раҳматовнинг навбатдаги зарбаси, яна ноаниқ!

8. Таймаут! Хосе Венансио таймаут олди!

8. ЗАРБААА! Ҳамроевнинг кучли зарбаси, дарвозабон ўз ўрнида!

7. ЗАРБАА! Тўлқиновнинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди! 

5. ЗАРБА! Раҳматовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

4. ЗАРБААААА! Суннатилла Жўраевнинг кучли ва аниқ зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! УХХХ!

3. ГОЛ! Эйхаб Муҳаммад ҳимоядаги хатодан кейин ҳисобни очди - 0:1

2. Зарба! Эйхаб Муҳаммаднинг зарбаси ноаниқ кетди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН! 




- Навбат Саудия Арабистони давлат мадҳиясига!

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси! Биргаликда!

- Жамоалар паркетга чиқиб келишди.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика