RU

Последние новости

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Новости

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теги :  BMB CUPBMB Holding
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институтининг спорт мажмуасида BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси учинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа “Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш мақсадида ташкил этилди.



Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2023 йилнинг ноябрь ойидан 2024 йилнинг июлига қадар, қариийб 8 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 40 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 13 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 26 турда 156 та учрашув ўтказди.



Аҳамиятли томони шундаки мусобақа бўйича белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 3 нафардан ёш футболчи бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири жамоа таркибида майдонда харакат қилиши лозим. Бу футзални ёшлар орасида янада оммалашишига ва янада юксак чўққиларга олиб чиқилишга туртки бўлмоқда. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоасини асосини мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.




Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.



Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар билан “O’zsanoatqurilishbank” жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар “BMB” жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари эса “Poytaxt” жамоасига насиб этди.



Шунингдек, “Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси, “Мусобақанинг энг яхши дарвозабони”, “Энг яхши ёш ўйинчи”, “Мусобақа тўпурари”, “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” каби номинацияси ғолиблари ҳам пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида “VIA Marokand” ва Каниза ижросидаги мусиқий чиқишлар мусобақа ғолиблари ва спорт ихлосмандлари учун ажойиб совға бўлди.





Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика