RU

Последние новости

07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  0 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз" Новости

Футзал. Аҳад Юсупов: "Амалдаги чемпион сифатида муносиб иштирок этмоқчимиз"

Самарқандда давом этаётган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-турида амалдаги чемпион сифатида "Локомотив" ҳам иштирок этмоқда.
Жамоа бош мураббийи Аҳад Юсупов фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Биз нафақат бу совринни сақлаб қолиш учун , балки муносиб иштирок учун ҳам майдонга тушмоқдамиз. Айни вақтда турнир жадвалидаги ҳолатимизга у даражада ҳавас қилиб бўлмайди. Тушиниб турибман энди чемпионликни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади", - дейди Аҳад Юсупов.

- Ўтган йилги таркиб кескин ўзгарган. Бунга сабаб нима?

- Биз Ўзбекистоннинг энг кучли футзалчиларини йиғиб чемпионликни давом эттиришимиз мумкин эди. Мен бу йили жамоани ёшлар билан тўлдирдим. Ўзбекистондаги энг иқтидорли ёшлардан иборат жамоа туздим дея оламан. Ҳар бир ёш футзалчимиз бир неча йилдан буён клуб билан бирга эди ва бу йил барчасига имконият бераман. Бу таркибдан уч йил натижа сўрамайман.

- Демак бу йилги иштирок соврин учун кечмайдими ?

- Бундай деб айтмаган бўлар эдим. Олдинда ҳали турлар ва қисмлар бор. Охиригача курашамоқчимиз. Мисол учун Самарқанддаги баҳсларда росманасига омадимиз келмади. Биринчи турда тайёр ғалабани дурангга алмашдик. Кеча эса иккита голдан сўнг олдинга ўтиб, барча қарши ҳужумларни ўтказдик. Ундан ташқари учта футзалчимиз соғлиғини йўқотиб майдонга туша олмади. Бу йил жамоалар жуда кучли. Ҳар бири соврин учун курашмоқда. Барча жамоалардан кучли футзалчилар бор. Энди ишимизни ўз меҳнатимиз билан кўрсатиш фурсати етди. Ёшларимиз ишончни оқлайди деб ўйлайман. Асосий вазифа эса терма жамоага муносиб бўлган футзалчиларни етиштириб бермоқчимиз. Ҳозир таркибимиздан Сарвар Шоаҳмедов ҳаваскор жамоадан миллий терма жамоа даражасигача чиқди.

Ҳумоюн Довуров суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика