RU

Последние новости

11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  0 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  8 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  17

Футзал. АГМК Эрон чемпионидан 9та гол қабул қилиб олди Новости

Футзал. АГМК Эрон чемпионидан 9та гол қабул қилиб олди

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон чемпиони АГМК Эроннинг "Мес Сунгун" жамоаси билан беллашди. Учрашувда олмалиқликлар форсларга 1:9 ҳисобида имкониятни бой беришди. Агар 16:00да бошланадиган учрашувда Ливан чемпиони "Банк Бейрут" Тожикистоннинг "Сипар" жамоасини мағлуб этса АГМК муддатидан олдин чорак финалдан қуруқ қолади.


Футзал
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
"D" гуруҳи, 2-тур
АГМК - "Мес Сунгун" 1:9
Голлар:
Акбар Усмонов 14 - Муртазо Иззати 5, Ҳ.Тойиби 9, 9, 27, 40, А.А.Ҳасанзода 13, С.Тақизода 17, Ф.Фаҳим 19, А.Ороужи 30

АГМК (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 6.Жавлон Аноров, 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 3.Машраб Одилов, 5.Сарвар Шоаҳмедов, 7.Даврон Абдураҳмонов, 9.Андрей Шлема, 10.Жамолиддин Шарипов, 11.Суннат Куралов, 13.Акбар Усмонов.

"Мес Сунгун" (биринчи бешлик): 2.Алиризо Самими, 7.Али Асқар Ҳассанзода, 9.Саид Тақизода, 10.Ҳуссейн Тойиби, 12.Фарҳод Фаҳим.
Захира: 1.Саид Момени, 3.Баҳман Жафари, 4.Бабақ Носири, 5.Ҳамид Аҳмадидоза, 6.Мустафо Сангсефиди, 8.Муртазо Иззати, 11.Абулқосим Ороужи, 13.Туҳид Лутфи, 14.Алиризо Коҳан.

Огоҳлантириш: С.Шоаҳмедов 23


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

40 - Тойиби ўзининг учрашувдаги тўртинчи голини урди.

30 - Ороужини ҳеч ким қарши олмади ва у Умаровнинг оёқлари орасидаги тўп сиғадиган бўш жойни топа олди - 1:8.



27 - Тойиби яна бир бор стандарт вазиятдан сўнг гол урмоқда.

23 - Сарвар Шоаҳмедов тўпни тепаман деб рақиб посбонига зарба бериб юборгани учун огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.


19 - Гол, Фарҳод Фаҳим 3 ўйинчимизни осонгина доғда қолдириб гол урди.

19 - Абдумавлоновнинг зарбасидан сўнг дарвозага кириб кетаётган тўпни Али Асқар Ҳассанзода қайтариб юборди.

17 - Ҳимоячиларнинг назаридан четда қолган Саид Тақизода жамоасининг бешинчи голини урди.



14 - Гоооол, Акбар Усмонов ниҳоят вакилларимизнинг ушбу ўйиндаги дастлабки голини киритди.

12 - Александр Петров ўйновчи дарвозабонни туширди.

9 - Гол, Ҳуссейн Тойиби қандайдир сониялар ичида икки бор олмалиқликлар дарвозасини нишонга олди.

5 - Гол, стандарт вазиятдан сўнг Муртазо Иззати ярим метрча масофадан Умаров дарвозасини ишғол қилди.

Рейтинг: -66   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика