RU

Последние новости

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  37 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Футзал. Аббосбек Ўлмасбеков: "Совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилганмиз" Новости

Футзал. Аббосбек Ўлмасбеков: "Совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилганмиз"

Кеча футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг чорак финал ўйинларига якун ясалди.

"Бунёдкор" жамоаси кечаги ўйинда "Когон"ни йирик ҳисоб (5:0)да таслим этди ва ярим финалга чиқди. Учрашувдан кейин тошкентликлар дарвозабони Аббосбек Ўлмасбековнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйиннинг масъулияти икки ҳисса катта эканлиги билардик. Чунки, бугун ютқазадиган бўлсак, эртага ўзимизга қийин бўлишини сезиб турган эдик. Йигитлар билан битта жамоа бўлиб ана шу ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Ўзимизга керакли натижага эришиш учун имкониятларимиздан юқори даражада фойдаландик. Кечаги баҳсда бироз ҳаяжон бор эди, шу сабабли жуда оғир кураш кечди. Қийин ўйиндаги ғалабадан сўнг кайфиятимиз кўтарилди ва ўзимизга бўлган ишонч янада ошди. Бугунги йирик ғалабамизни яна бир омили биз ортиқча босимсиз ўйнадик. Бугун омад тўлиғича биз томонда бўлди.

Энди "Олмалиқ"қа қарши ярим финал ўйинларига тайёрланамиз. Мақсадимиз совринли ўринлардан бирини эгаллаш", - дейди Ўлмасбеков.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика