RU

Последние новости

11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  1 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  1 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  3 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  8 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  11 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  6 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК Новости

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК

Бугун футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Дастлаб жуфтликларни ёдга олсак: 

09:00. "Нагоя Оушенс" (Япония) - "Вамос Матарам" (Индонезия) 3:1

12:00. "Банк Бейрут" (Ливан) - "Мес Сунгун" (Эрон)

15:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Шензень Нанлинг" (Хитой)

18:00. "Порт ФК" (Таиланд) - АГМК 

Албатта, бизнинг эътибор соат 18:00да бошланадиган беллашувга қаратилади. Чунки бунда Олмалиқ шаҳрининг АГМК футзал клуби Таиланднинг "Порт ФК" жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Мусобақа Таиландда бўлиб ўтаётгани сабабли бугун АГМК мезбонларга қарши ўйнайди. Кеча ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийи ғалабадан умид қилаётганини айтиб ўтди. 

Удом Тавесук ("Паорт ФК" бош мураббийи): - "АГМК кучли жамоа, уларнинг аксар футболчилари терма жамоада ўйнайди. Бизни қизиқ ва оғир баҳс кутмоқда. Ўйлайманки, якунда ҳаммаси биз учун ижобий якун топади ва ярим финалга йўл оламиз". 

"A" гуруҳида ўз ўйинларини ўтказган "Порт ФК" учала баҳсда ғалабага эришди. Бу жамоа учта ўйинда 10та гол уриб, ўз дарвозасидан фақат битта тўп ўтказиб юборди. Бу ҳам рақибнинг кучли эканидан дарак беряпти. 


1-тур. 7 август 

"Порт ФК" - "ФК Сеул" 3:0  


2-тур. 9 август

"Шензень Нанлинг" - "Порт ФК" 1:4 


3-тур. 11 август

"Порт ФК" - "Ош Эрем" 3:0



АГМК ушбу мусобақани мағлубият билан бошлади. Жамоа биринчи ўйинда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ шундан сўнг кейинги иккита беллашувда ғалаба қўлга киритилди. 


1-тур. 7 август

"Тай Сон Нам" - АГМК 4:1 


2-тур. 9 август

АГМК - "Нафт Ал Васат" 5:3 


3-тур. 11 август 

АГМК - "Ал Раййан" 7:5



Ўйиндан олдин бош мураббий Александр Петровнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- "Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз. "Порт ФК" жуда кучли жамоа. Биз уларнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Жамоа кўп ҳаракатда бўлади. Режамиз ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этиш ва мақсад сари интилиш". 

Биласизми? АГМК ўз тарихида Таиланд клубига қарши учинчи марта ўйнайди. Биринчиси 2016 йилги мусобақанинг чорак финалида "Чонбури Блювейв"га қарши ўтказилган бўлиб, АГМК 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчиси 2017 йилги мусобақа гуруҳ босқичида яна шу жамоага қарши бўлиб ўтган ва бунда АГМК яна мағлубиятга учраган - 0:5.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика