RU

Последние новости

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  1 01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  22 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Футзал: 14 апрель куни Ўзбекистон чемпионатининг чорак финал босқичи старт олади Новости

Футзал: 14 апрель куни Ўзбекистон чемпионатининг чорак финал босқичи старт олади

Футзал бўйича XIX Ўзбекистон миллий чемпионатининг чорак финал учрашувлари 14-16 апрелькунлари пойтахтнинг “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилади.
Хабарингиз бор, ўтган мавсумдан чемпионатнинг чорак финал босқичидан бошлаб учрашувлар плей-офф тизимида, жамоалар жуфтликларга бўлинга ҳолда, 2 ғалабага қадар ўтказилади. Жуфтликлар, дастлабки босчиқда эгаллаган ўринларига қараб ажратиб олинади. Шу тариқа, 1-босқичда пешқадамликни қўлга киритган жамоа, 8-ўринни эгаллаган жамоа билан ўйнайди, 2-ўринни эгаллаган жамоа 7-ўрин билан, ва мос равишда 3-ўринда бораётган жамоа 6-ўриндаги жамоа билан кураш олиб борса, 4-ўриндаги жамоа, чемпионатнинг 5чи жамоаси билан баҳслашади.

Ўз навбатида, 9 ва 10-ўринларда қайд этилган аутсайдерлар, мусобақадаги иштирокини якунлайди. Ушбу мавсумда чемпионатдан Самарқанднинг “Нафис” ва Тошкентнинг “Пахтакор” жамоалари чиқиб кетишди. Ўтказилган 18та учрашувда “Нафис” 5 очкони қўлга киритган бўлса, “Пахтакор” 9 очкога эга бўлди.

Мусобақанинг 1-даврасини дебютант клуб – “Олмалиқ” пешқадам сифатида якунлади. Энди, плей-оффда Александр Петров шогирдлари ўтган йилги чемпион, бу йил эса, 18та ўйиндан сўнг 8-ўринда қайд этилган “Локомотив”га қарши тўп суришади.

“Олмалиқ”дан 4 очко кам жамғарган ва 2-ўринда бораётган “Ардус”, чорак финалда 7-ўриндаги “Бунёдкор”ни синовдан ўтказади.

Яна бир дебютант, Қаршининг “Насаф” клубини эса, чорак финалда Қашқадарё дербиси кутмоқда. Ушбу ўйинда “Насаф”га ўтган йилги мусобақа финалчиси “Дўстлик-AIN” қаршилик қилади. Жамоалар бу мавсумда мос равишда 3 ва 6-ўринларда жойлашган.

Чорак финалнинг оҳирги жуфтлиги “Когон” ва “Максам-Чирчиқ” жамоаларидан ташкил топган. Ўтказилган учрашувлар якунига кўра, ушбу клублар 4 ва 5-ўринларда жойлашган.

Ўтган мавумда 1-босқични 6-ўринда якунлаб, чемпионат финалига қадар етиб борган Қашқадарёнинг “Дўстлик-AIN” жамоасининг натижасини ёдга тутиб, ушбу мавсумда ҳам чемпионат плей-офф босқичидан бошлаб кутилмаган натижаларни туҳфа этиши мумкин деб таҳмин қилса бўлади. Демак, бизни ёрқин ва муросасиз баҳслар кутиб турибди деб бемалол айтса ҳам бўлади.

Таъкидлаш лозим, мусобақанинг барча ўйинларига кириш бепул.

Ўзбекистон чемпионати
Чорак финал
14.04.2015

11:00 Насаф – Дўстлик-AIN
13:00 Когон – Максам-Чирчиқ
15:00 Олмалиқ – Локомотив
17:00 Ардус – Бунёдкор
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика