RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Футболни ўлдирманглар! Новости

Футболни ўлдирманглар!

Мавсум якунида аутсайдерлар типирчилаб қолди.

Футбол жамоатчилиги орасида Суперлига иштирокчилари сони 16 тага чиқарилиши тўғрисидаги гап-сўзлар тарқалганига анча бўлди. Шундан илҳомланган бўлса керак, бугун Хайрулла Холиқовнинг мавзуга оид мақоласи эълон қилинди.

ПФЛга таклиф: 16та жамоалик Суперлига ва бирлашган ПРО лига

Муаллиф жамоалар билан мутаносиб равишда ўйинлар сонининг кўпайиши натижасида Суперлигамиз ривожланиб кетади, дегандек фикр юритган. Аммо масаланинг салбий жиҳатларига эътибор қаратилмаган. Қуйида шу ҳақда.

1. Регламент — 1 парча қоғоз?

ЎФФ (ҳозирги ЎФА)да Умид Аҳмаджонов даври бошланиб, ЎзПФЛ бошига Омон Ғофуров келганида футбол ўзига хос инқилобни бошдан ўтказган. Ўшанда раҳбарларнинг регламентга зид қарори ОАВда катта резонанс пайдо қилган эди. 4 йилдан кейин яна "футбол конституциясига" тескари ғоя матбуот юзини кўрди. Бир неча ҳафтадан бери шундай фикрларни эшитиб юрган бўлсак-да, таклифнинг ҳамкасбларимиз орасидан чиққани таажжубланарли бўлди. Ўз навбатида футбол жамоатчилиги орасида регламентга "1 парча қоғоз" сифатида қараётганлар кўпайиб қолгани, уларнинг сафига тажрибали журналистлар қўшилиб бораётгани ачинарли ҳолат.

Биз эса футбол раҳбариятидан (айни пайтда элитада қолиш учун курашаётганларнинг) турли провакацияларга учмаслик, ҳар қайси ҳолатда ҳам регламентни ҳурмат қилиш ва бошқаларнинг бўйсунишини таъминлашни сўраб қоламиз. Зеро, берилаётган таклифлар пухта ўйланган бўлса, регламентни четлаб ўтиш эмас, унга амал қилган ҳолда тузатиш киритиб, 2023 йилдан амалга тадбиқ қилиш сўралар эди.

2. Ўйинлар сони кўпайса, бахтли бўламизми?

Бу саволга Хайрулла ака "ҳа!" деб жавоб берсалар, 2017 йилнинг 2 ноябрида бунга мутлақ тескари фикрлар айнан у кишининг манзилларидан чиққанини эслатиб ўтамиз.

"Кейинги мавсумда ҳам 16та жамоани қолдирадиган бўлсак, ҳозирги карам-шўрвани мажбуран яна бир йил ичиб юришимизга тўғри келади. Бизга эса қизиқарли, ҳар турда кураш бўладиган чемпионат керак. Бўладиган ишни бирданига қилган маъқул. Агар спорт тамойили-ю, регламент деган ҳавойи гапларни эшитиб ўтирсак, бекорга яна бир йилни йўқотганимиз қолади. Ундан кўра, 12та жамоалик қизиқ чемпионатга дарҳол ўтиб қўйган маъқул. Олий лигада ким талабга жавоб берса ўшалар ўйнасин", — дейилади "Масаланинг иккинчи томони (Мулоҳаза)" сарлавҳали мақолада.

3. Акс таъсир

Жамоалар сонининг 16 тага етказилиши Суперлигани ривожлантириб юбормаслигини тарихдан биламиз. Лекин Про лигани кучсизлантириши аниқ. Яъни бу қарор Суперлигани 2 та кучли иштирокчи билан бойитиш эҳтимоли қанчалик паст бўлса, Про лигани 2 кучли жамоадан айриши шунчалик ҳақиқат. Чунки бундай ҳолатда элита йўлланмаси учун 4 эмас, 2 клуб курашадиган бўлиб қолади.

Хулоса

Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага чиқариш учун бу лигада ўйнашни истайдиган жамоалар сони минимум 20 та бўлиши керак (шунда Про лигада 4 клуб юқори дивизион йўлланмаси учун курашади). Айни пайтда эса 17-18 та ўзбек клубида шундай истак бор. Уларнинг сони кўпаймай туриб, 16 тасини элитага қабул қилган кунимиз, футбол ўлади. 

P.s. Юқоридаги ғояни футбол ичидаги қўрқоқлар ўйлаб топди, тарғиб қиляпти. Мабодо шу қуёнюракларнинг мақсади амалга ошса, ўзи ўйнаб, ўзи томоша қилишда давом этсин!

МАҚОЛА: Клубларимиз легионерларга жарима тўлашда давом этади. Навбат "Нурафшон"га! 

Автор :
Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика