RU

Последние новости

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  2 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  6 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги) Новости

"Футболга ёрдам беринг!" (О. Самисов блоги)

“Сўғдиёна” – “Турон” учрашувидаги пенальти белгиланган вазият, ўйиндан кейинги матбуот анжумани мана 2 кундан буён ЎзНетда мавзуни буриб юборди. Бир томонда карантин қайтиши ҳақидаги қўрқув ва миш-мишлар, бир томонда эса футбол.

Мақола аввалида бир нарсани айтиб қўймоқчиман: футболда коррупция бўлган ва ҳозир ҳам бўлса керак. Қўлимиз билан ушлаб, кўзимиз билан кўрмаган бўлсак ҳам, ишонинг, коррупция нафақат футбол, балки ҳар соҳада бор. Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили бутун бошли коррупцияга қарши агентлик тузишни таклиф қилдилар. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлашда давом этмоқда.

Футболимиз тепасига янги раҳбарлар келгач ҳам бу нарсани тозалаш бошланди. 2020 йилнинг 28 ноябрь куни бир неча ҳакам футболдан четлатилди, жарима тўлатилди. Кейинчалик ҳам бу жараён давом этди ва ҳозирча охиргиси бўлиб турган Виктор Серазитдиновнинг иши билан боғлиқ. Бу ҳолатни эшитган кишилар аввалдан коррупцияга қарши курашилаётганини билишадими-йўқми, билмадим-у, лекин улар энг охиргисини эслаб қолишди. Эслаб қолишганда ҳам, мураббийнинг гапларидан сўнг эслаб қолишди. Ваҳоланки, четлатилган Серазитдиновнинг ўша учрашувдаги фаолияти ЎФA Ҳакамлар қўмитасининг якуний қарорига мувофиқ, қўпол хатоларга йўл қўйганлиги ҳамда ушбу хатолар ўйин натижасига таъсир оʼтказганлиги сабабли, учрашувдаги фаолияти қониқарсиз, деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди.

Демоқчи бўлганим, ҳали бу ерда коррупция билан боғлиқ ҳолат аниқланмади. Aммо бу фикр ҳам умуман коррупция бўлмаган, дейишдан йироқ. Ҳамкасбимиз Фаҳриддин Рўзиев шу вақтгача ўтган йили футболдан четлатилган ҳакамлар ишлаган ўйинлар, клублар номини ошкор қилинишини кўтаравериб чарчамади. Мухлисларга ваъда қилган, лекин кўп нарса унга боғлиқ бўлмаган ҳолатда чиқмаган мақоласи бўйича тушунтириш ҳам берди.

Юқорида айтганимиздек, коррупция ҳар соҳада оз бўлса-да, бор бўлса керак. Уларни ҳал этмай туриб, футболдан ҳалоллик, футболни ҳал этиб туриб эса бошқа соҳаларнинг софлигини излаш қанчалик тўғри ёки йўқ, бу ҳамманинг ўзига ҳавола. Барча соҳа бирдек ривожланса, футбол ҳам қолиб кетмайди. Таълимга, тиббиётга пул ажратиш тўғри. Фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиёт олишини ҳаммамиз хоҳлаймиз. Тушунишимиз керак бўлган яна бир жиҳат бор, соғлом фарзанд ҳаммага керак. Спорт – соғлик гарови. Ўзбекистондаги биринчи рақамли спорт тури – футбол билан қанчадан қанча болалар, ўсмирлар шуғулланишади. Уларга бу борада ҳам яхши шароит яратиб беришга интилайлик. Маблағ бошқа соҳани ривожига ҳам йўналтириляпти, футбол ҳам шуларнинг бир чеккасида бўлсин.

Мираброр Зуфарович илк бор футбол бошига келганида нега футболчиларга кўп пул берилишини савол бериб, ўзи жавоб берганида, бирор футболчи энг сўнгги русумдаги машинани минса, уни кўрган ёш футболчи мен ҳам шундай бўламан, деб интилишини айтган эди. Яна бир жиҳатни келтириб ўтган эди. Унга кўра, ҳаётда ҳар хил муаммолар бўлади. Маиший муаммолардан чарчаган инсон стадионга келиб, бор овози билан мухлислик қилиб кетса, чарчоғи чиқади, муаммолардан узоқлашгандек бўлади. Бу эртаси куни ишда ҳам унум беришини таъкидлаб ўтган эди.

Футбол ўз йўлида ёмон кетмаяпти. Балки, кимлар учундир яхши ҳам кетмаётган бўлиши мумкиндир, лекин ишонинг, бирор кун бу нарсалар тугайди. Қолган соҳалар ўз йўлида ривожланса, футбол ҳам бу йўлдан тўхтаб қолмайди. Ҳозир эса унга ёрдам берайлик. Жилла қурса, сўкмасдан, “шумтакалик” қилиб қўйганида урмасдан, бошини силаб тушунтирайлик. Зеро, умид охирги бўлиб ўлади. Саломат бўлинг!

Оғабек Самисов

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика