RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Футболчилар нима учун майдонга бола билан чиқади? Бу ҳам бизнесми?! Новости

Футболчилар нима учун майдонга бола билан чиқади? Бу ҳам бизнесми?!

Теги :  Футбол
Ушбу манзарани ҳар ўйин кўрамиз: футболчилар тоннеллардан болакайлар билан чиқиб келади.

Американинг "Орландо Сити" жамоаси бу жараённи иштирокчи кўзларидан намойиш қилиб берди. Бу видеони кўра туриб, яна болаликка қайтгингиз келади: Футболнинг бу анънасида барча эзгуликлар жам бўлган: болакайлар орзуси, хайрия, мухлислар эътиборини тортиш, клублар даромадининг кичкинагина қисми ва реклама.



Болакайлар билан майдонга тушиб келиш фақатгина XXI асрда урф бўлди. Англия шу йўл билан трибуналардаги жанжаллар, нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга интилди. 20 йил аввал: ҳар бир жамоа билан энг кўпи бир бола майдонга чиқиб келарди. 90-йилларда АПЛда айнан шундай эди. Ўша бахтли болакайлар қаторида Уэйн Руни ҳам бўлган. 1996 йил "Эвертон" ва "Ливерпуль" дербиси олдидан 11 ёшли Руни кўк футболкада Данкан Фергюсоннинг ёнгинасида турарди.

Ўтган асрнинг 80-йилларида Англияда мухлислар қандай жанжаллар ва тўполонлар қилишгани ҳақида эшитган бўлсангиз ажабмас. Ушбу жараёнда болаларнинг пайдо бўлиши — футбол нафақат аёвсиз кураш, мухлисларнинг ҳайқириғи-ю, жанжаллар ва қўрқув эканлигини, балки адолатли кураш, оилангиз билан ташриф буюрса бўладиган ёқимли бир жараёнлигини ёдга соларди. Ушбу омил инглиз футболи орқали бутун дунёга ёйилди. 


Ҳозир: барча халқаро турнирларда ҳар бир футболчи ёнида биттадан болакайни етаклаб чиқади. Евро-2000да футбол тарихида илк бор шундай трендни йўлга қўйган мусобақа бўлди. Эътиборли жиҳати, ушбу анъана Европа чемпионати биринчи бор икки мамлакат ҳудуди — Бельгия ва Нидерландияда ўтказилган турнирда рўй берди. 

Болаларни қандай танлашади: хайрия акциялари ва фан-клуб

Клублар қўллайдиган асосий усул — фан-клуб аъзолари ёки спорт мактаблари тарбияланувчилари ичидан саралаб олиш. Болакай жамоасида қанчалик яхши ўйин кўрсатса, ўз кумири билан ёнма-ён майдонга тушиш имконияти шунчалик юқори бўлади. Ҳа, мотивация учун арзирли сабаб. Шунинг учун ҳам, бор кучи билан шуғулланиш иштиёқи пайдо бўлади. 

АҚШда бу борада ўзгача ёндашув мавжуд. Болакай футболчи билан майдонга тушиши учун чипталарнинг махсус пакетини сотиб олиши зарур (50дан кам бўлмаган). Ўйиннинг даражасига қараб унинг нархи ҳам ўзгариб бораверади. Совға сифатида болаларга асл турдаги футболкалар берилади. Шундай йўл тутадиганлардан бири "Чикаго Файр": клуб шу каби билетлар гуруҳини тарқатади + болалар учун экскурсия ташкил этади ва улар ўртасида стадионда ўйин ўтказади.


ФИФА ва УЕФА мусобақаларида болаларни саралашда ҳомийлар ёрдам бериб юборади. 2002 йилдан буён ФИФАнинг асосий ҳомийси – McDonald’s компанияси ҳисобланади ва бу кўпчиликка унчалик ёқмайди. Бу ҳақида Goal.com журналисти Зак Ли Ригг шундай дейди: "Спортчилар ва инсон организмига катта зарари мавжуд бундай маҳсулотлар — фаст-фуд ва колани ёнма-ён қўйиш жуда ғалати. Лекин реклама, маркетинг томондан олиб қаралса, бу жуда самарали йўл. McDonald’s га раҳмим келади. Сизларда инсон саломатлигига зарар етказувчи маҳсулот бор ва сиз уни қаерда реклама қиляпсиз? Дунёдаги энг соғлом инсонлардан ҳисобланган футболчилар ёнидами? Бу шунчаки айёрона маркетинг".

Ўтган вақт давомида ҳайрия дастурларида дунёнинг турли бурчакларидан 10 мингдан зиёд болалар иштирок этди. Бразилиядаги ЖЧ-2014га McDonald’s 1408 нафар болакайни жўнатди. Уларни саралаб олиш ва қолган барча харажатларни компания ўз бюджетидан қоплади. 

Австралия - Чили учрашувида Марк Брешиано майдонга қўлтиқ таёқли болакайни олиб чиқди. Унинг оёқ кийими иплари ечилиб кетганда эса Брешиано шу заҳоти ёрдамга ошиқди, ипни боғлаб қўйди: "Болакай секин юрарди. Эътибор берсам, оёқ кийимининг иплари ечилиб кетипти. Ҳар бир ота-она ёки футболчи ҳам ўрнимда шундай қилган бўларди – мен шунчаки унга ёрдам бердим холос". Ушбу лаҳзани фотограф Георгий Сальпигтидис фотоплёнкага мухрлади. У шунчаки Брешиано ва қўлтиқтаёқли болани кузатиб турганди. Ушбу сурат бир зумда ер юзи бўйлаб тарқалиб кетти. "Расм бу қадар тарқалишини ўйлаб ҳам кўрмагандим. Болакай вақтини мароқли ўтказганидан хурсандман", – камтарлик қилади Брешиано.

Конфедерациялар Кубоги-2017да жами 350 бола майдонга тушди, ЖЧ-2018да – 1408 (1273 – нафари Россиядан). 6 - 10 ёшли болалар конкурс орқали танлаб олинган. Уларнинг аксарияти кам таъминланган ва меҳрибонлик уйи вакиллари эди. Конфедерациялар Кубоги-2017 учрашувида Криштиану Роналду трибуналар остидан 10 ёшли Полина билан чиқиб келди. Аравачада ўтирган қизалоқни кўзлари ёниб турарди. Бу воқеа шунингдек тарихга терма жамоалар расмий учрашувларида футболчи имкониятлари чекланган бола билан чиқиши эди. Полина Роналдуга Португалия рангидаги туморни совға қилди, футболчи эса – куртка ва қизалоқнинг пешонасидан ўпиб қўйди.

Инглиз клублари ушбу анънани пуллик қилиб қўйишган (топ жамоалар бундан мустасно). Чемпионшипда бу сумма 780 фунтгача боради. 2014 йил The Guardian газетаси АПЛ клублари футболчилар билан чиқиб келувчи мухлис-болакайлар орқали қандай пул ишлаши ҳақида материал тайёрлади. 2018/19-йилги мавсумда бундай имконият 20 жамоадан 11 тасида пуллик. Топ клублар ("Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси", "Ливерпуль", "Арсенал") барчасини текинга қилишади. "Фулхэм", "Хаддерсфилд", "Ньюкасл" ва "Саутгемптон" ҳам худди шундай йўл тутади. Топ-клублар бахтлиларни рандом йўли билан аниқлайди: шунчаки сайтда ариза қолдиришингиз ва омадингиз чопишини кутишингиз кифоя. Қолган клублар, BBCнинг маълумотларига кўра, камида 185 фунт стерлинг олишади. Мисол учун, "Борнмут".

"Бозори чаққонлар" – "Эвертон" (718), "Вест Хэм" (700) ва "Лестер" (600). Ҳайрон бўлманг, жахлингиз ҳам чиқмасин: бу пуллар форма комплекти, автограф, футболчилар билан сурат, ўйиндан аввал майдонга тушиш, учрашув билети ва овқатланишга сарфланади. Қолган маблағ ҳайрия ишларига сарфланади. Чемпионшипда фақатгина "Уиган", "Лидс" ва "Дерби" буларни бепул амалга оширади. Энг қиммат пакет – "Ноттингем Форест"да (600 - 780 фунт). "Суонси"да нарх 479 фунт, лекин ҳар учрашувда битта жой ҳайрия акциялари учун ажратилади.

2015 йил "Вест Бромвич" билан учрашувда майдонга 11 ёшли Каллум Уильямс чиқиб келди. Болакай туғма нуқсон туфайли ҳар икки оёғидан айрилган. "Майдонга тушишимни айтишганда: "Оёқларимда "Суонси" эмблемаси туширилган сурат бўлса зўр бўларди, - деб ўйлагандим дейди Уильямс. Клуб барчасини ташкиллаштирди, энди болакай протезлар ёрдамида ҳаракатланмоқда. "Суонси" эмблемаси ҳам эсдан чиқмади. Уильямсни клуб базасига таклиф қилишди ва у футболчилар, мураббийлар штаби вакиллари билан суҳбатлашди. Ҳаттоки улар билан тўп тепишга ҳам муваффақ бўлди.

Болаларнинг ўрнига майдонга бошқа кимнидир олиб чиқса бўладими? 

Агар вазият шуни талаб қилса, ҳа. Бунга тарихда бир нечта мисоллар бор:

2015 йил май. "Камбюр"га қарши ўйинда "Аякс" футболчилари майдонга оналари билан тушишди. Улар шу йўл билан оналар кунини нишонлашди. Бундан барча мухлислар қаттиқ таъсирланди. "Аякс" эса йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

2015 йил сентябрь. Футболчилар "Сан-Паулу" - "Палмейрас" учрашувида болаларнинг ўрнига майдонга кучукларни бошлаб тушишди ва Бразилиядаги уйсиз кучуклар муаммосига омманинг эътиборини тортишга ҳаракат қилишди. 

2018 йил апрель. "Эвертон"нинг 14 ёшли мухлиси Жек Маклинден – робот ёрдамида футболист билан майдонга тушган биринч инсон. Бу роботни жиддий касалликка чалинган болалар учун ўйлаб топишган. Маклинден махсус қурилмасиз нафас ололмайди. Шу тариқа унга ёлғиз эмаслигини кўрсатмоқчи бўлишди ва қўллаб-қувватлашди. 

"Эвертон" сардори Фил Жагелка "Ньюкасл" билан ўйинга қўлида робот билан чиқиб келди.

2018 йил сентябрь. "Манчестер Сити" "Фулхэм" билан ўйинга икки мухлис бувиларни таклиф қилди – 102 ёшли Вера Коэн ва унинг 97 ёшли синглиси Ольга. Уларнинг ҳар иккиси 1930 йилдан буён йиллик абонемент сотиб олишарди. Вера стадионларга 85 йилдан буён ташриф буюради. У футболга эндигина қизиқа бошлаганда табло ҳали мавжуд эмасди. Вера Коэн – ҳақиқий афсона: 2001 йилдан буён у ўзи пиширган ширинликлар сотуви орқали 23 минг фунт стерлинг ишлаб топди ва уларни Манчестердаги шифохона ҳисобига ўтказиб берди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика