RU

Последние новости

22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  37 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  75 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  20 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Футболчи билан тузилган шартнома 20 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказилиши лозим — ЎзПФЛ Новости

Футболчи билан тузилган шартнома 20 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказилиши лозим — ЎзПФЛ

Лига футболчи ва мураббийлар билан имзоланадиган меҳнат шартномаларини босқичма-босқич тартибга келтирди.

Одатга кўра, футбол клуби футболчи ёки мураббий билан имзоланган меҳнат шартномасини 30 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказиши лозим эди. Эндиликда мазкур давр 20 кун этиб белгиланди. 

ФИФА талабига кўра, профессионал футбол клуби ҳамда футболчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси 30 кун ичида махсус платформада акс этиши ва ҳар бир футболчига махсус рақам олиниши керак. Лига бу ишни амалга ошириши учун маълум вақт керак бўлади. Шундан келиб чиқиб, футбол клуби меҳнат шартномаси имзоланган кундан бошлаб 20 кун ичида уни Лига рўйхатидан ўтказиши шарт. “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 12.2-бандига айнан шундай ўзгариш киритилди.  

Имзоланганига 20 кундан ошган шартномани MyLeague электрон платформасига юклаш имкони мавжуд бўлмайди. Қўшимчасига, регламент талаби вақтида бажарилмагани учун футбол клубига жарима интизом чораси қўлланилади. Санани қайта ўзгартириш эса клубнинг футболчи ёки мураббий меҳнатига ҳал тўлаш масаласидан келиб чиқиб, қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика