RU

Последние новости

23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  2 23:05"Ренн" — "Ланс". Ҳусанов асосий таркибда!  0 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  6 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  10 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  10 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  2 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  0 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0 21:03Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ва икки жамоа мураббийлари огоҳлантирилган ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  115 20:57Суперлига. «Истиқлол» «ёнган» учрашувда «Нефтчи» ва «Андижон» жанговар дуранг ўйнади  79 19:21Паудо Дибала жорий мавсумдаги саккизинчи жароҳатини олди  1

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото) Новости

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 4-ҚИСМ. (+10 фото)

Ретросуратларнинг навбатдаги қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЕЧЛ. 1998/99 йилги мавсум. Финал. “Манчестер Юнайтед” – “Бавария” – 2:1.

“Камп Ноу”даги драма! Сер Алекс Фергюсон захирадан туширган биринчи футболчиси Тедди Шерингем ҳакам томонидан қўшиб берилган илк дақиқада Оливер Кан дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни (1:1) тенглаштиради. Кейин эса учрашувнинг 81-дақиқасида Энди Коул ўрнига майдонга тушган Оле Гуннар Сульшер сўнгги сонияларда гол уриб, “қизил иблислар”га Европа чемпионлигини тақдим этади.

Шотландия чемпионати. 2002/03 йилги мавсум. 

“Рейнжерс” билан мусобақа ғолиблигини нишонлаётган Шота Арвеладзе. 

2004-йил. 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати. Финал. Франция – Испания – 2:1.

Карим Бензема, Ҳатем Бен Арфа ҳамда Самир Насри бош соврин билан.

АПЛ. 2003/04 йилги мавсум. 

"Арсенал" мусобақа тарихида мавсумни мағлубиятсиз якунлаган илк клуб сифатида олтин кубок соҳибига айланади. “Тўпчилар” чемпионатда ўтказилган 38 турнинг 26тасида ғалаба қозониб, 12 марта рақиблар билан муроса йўлини танлаган эди. 

2009-йил. Ўртоқлик учрашуви. “Барселона” – “Бунёдкор” – 1:1. 

Голларни Карлес Пуйоль ва Сервер Жепаров урган.

Евро-2004. Гуруҳ босқичи. Голландия – Чехия – 2:3.

Ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Павел Недвед (чапда), Ян Коллер (ўнгда) ҳамда мусобақада 5та гол билан тўпурар бўлган Милан Барош.

ЕЧЛ. 1997/98 йилги мавсум. Гуруҳ босқичи, “Барселона” – “Динамо К” – 0:4. 

Мазкур кечада киевликлар сафида хет-трик қайд этиб, порлаган Андрей Шевченко. 

ЕЧЛ. 2012/13 йилги мавсум. Ярим финал. “Боруссия Д” – “Реал” – 4:1. 

“Арилар”нинг олтин авлоди. Левандовски учрашувда “қироллик клуби” дарвозасига покер ёзиб қўйганди. 

1985-йил. 

“Рома” яримҳимоячиси – Карло Анчелотти. У римликлар сафида 1979-1987-йиллар оралиғида ҳаракат қилган. Кейинчалик “Милан”га ўтиб, футболчилик фаолиятини якунлаган. 

2003/04 йилги мавсум. ЦСКАнинг жамоавий фотосурати. 

Пастки қатор чапдан биринчи ўтирган футболчини танидингизми? 

+Бонус

1905/06 йилги мавсум. 

“Челси” дарвозабони Уильям Фулк. Футбол тарихидаги энг оғир вазнли посбонлардан бири. Унинг оғирлиги 150 кг атрофини ташкил қилган. 

Акмурзаев Элдор тайёрлади.


Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 1-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 2-ҚИСМ. 

Футбол тарихига муҳрланган ретросуратлар. 3-ҚИСМ.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика