RU

Последние новости

09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  1 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  15 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19

Футбол тарихидаги энг ғаройиб автоголлар (топ-15). Ўз дарвозасига хет-трик қайд этган ўйинчини биласизми? Новости

Футбол тарихидаги энг ғаройиб автоголлар (топ-15). Ўз дарвозасига хет-трик қайд этган ўйинчини биласизми?

Теги :  Автогол
Ҳар қандай футболчи чиройли гол уришни истайди, аммо ўз дарвозасига эмас.

Аёллар футболи бўйича SheBelieves Cup халқаро ўртоқлик мусобақасида АҚШ терма жамоаси Янги Зеландияни 5:0 ҳисобида тор-мор этди.

Учрашувда қизиқ ҳолат юз берди. "Ливерпуль" аёллар клуби ва Янги Зеландия аёллар терма жамоаси ҳимоячиси Микейла Мур ўз дарвозасини 3 марта ишғол қилди. Қолган икки голга Эшли Ҳетч ва Меллори Пю муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, Мур "идеал хет-трик" қайд этди, яъни, у чап оёқда, ўнг оёқда ва бош билан дарвозани ишғол қилган. Бунақаси аёллар футболи тарихида ҳозиргача кузатилмаганди.


Шундай натижага қарамай, Мур бизнинг рўхатга кириши учун бундан-да чиройлироқ "қовун тушириши" лозим.


15. Тони Попович (Портсмут — Кристал Пэлас, 2004)

"Портсмут"га қарши ўйинда Попович ўнг тиззасида шунақанги моҳирона зарба йўлладики, бу тўпни қайтариш унча-мунча посбоннинг қўлидан келмайди.


14. Лаурен (Манчестер Сити — Арсенал, 2003)

Ушбу "клип" номи "Хотиржамлик" дея номланади. "Тўпчилар"нинг камерунлик футболчиси рақиб ҳужумчисини хафа қилишни истамади.


13. Ли Диксон (Арсенал — Ковентри, 1991)

"Ковентри" футболчисининг узатмасидан сўнг тўп Диксонга келиб тушди. Унинг олдида деярли ҳеч қандай хавф йўқ эди. У машғулотларда тўпни ҳаводан дарвозага киритишни яхши машқ қилганлигини исботлади, бироқ у мўлжаллаган нуқта ўз дарвозаси эканлигини унутиб қўйди.


12. Жими Траоре (Бёрнли — Ливерпуль, 2005)

“Бисканни айбламанг, Хаманни айбламанг, Финнанни айбламанг, Траорени айбланг.

"У оёқларини бошқара олмайди..."

2005 йил Англия кубоги учинчи босқичида “қизиллар”ни мусобақадан чиқиб кетишига сабаб бўлган Жимининг “Бёрнли”га қарши ўйинидан кейин “Ливерпуль” мухлислари шундай оҳангда куйлашди. 


11. Ассаф Мендеш (Маккаби — Динамо Киев)

"Шамол йўналишига қарши футбол ўйнаманг" дея номланган гол


10. Жейми Поллок (Манчестер Сити — КПР, 1998)

Поллокнинг автоголи инглиз футболи тарихидаги энг машҳур автоголлардан бири саналади. Ҳимоячи нафақат рақиб футболчиси Мартин Маргетсонни алдади, балки ўз жамоасининг дарвозабонини ҳам лақиллатди.


9. Муҳаммад Шатнавий (Ал Веҳдат — Ал Файсали, 2015)

Иордания чемпионатидаги дербида "Ал Файсали" дарвозабони дастлаб рақиб зарбасини қайтарди, бунга ўз жамоадошлари қарсак чалса арзийди, аммо унинг кейинги ҳаракатларини фақат рақиблари олқишлаган бўлса, ажабмас.


8. Сантьяго Вержини (Саутгемптон — Сандерленд, 2014)

"Сандерленд" сўнгги йилларда барқарор ўйин кўрсата олгани йўқ, сермаҳсуллик бобида ҳам унчалик мақтана олмайди, бироқ жамоа ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонган ўйинлар ҳам бор. Масалан, 2014/15 йилги мавсумда "Саутгемптон" 8:0 ҳисобида доғда қолдирилди. "Саутгемптон" деворининг қулашини қуйидаги автогол бошлаб берди.

7. Фрэнк Квидруэ (Ланс — Бастия, 2001)

Квидруэнинг "Бастия"га қарши баҳсдаги ҳаракати чап оёғи билан ўнг оёғи алмашиб қолганда деб номланади. Бундай гол уриш ҳам осонмас.


6. Уэйн Хетсвелл (Форест — Морекамбе, 2001)

Ҳатто оператор ҳам ушбу вазиятда нима бўлганини англолмай қолган. Тўп "Форест Грин"нинг дарвоза чизиғи томон кириб кетаётганига қарамай, Хетсвелл вазиятни гуё назорат қилгандек туюлганди, бироқ марказий ярим ҳимоячи тўпни узоқлаштириш ёки майдондан ташқарига чиқариб юбориш ўрнига дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди. Дарвозабон Стив Перриннинг ачинарли реакцияси эса автоголни янада гўзалроқ бўлишини таъминлаган.


5. Михаэль Рош (Нади — Тефана, 2016)

Дарвозабон Михаэль Рош ҳам чиройли гол ургиси келди шекилли, ўткир бурчакдан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ унинг рақиб фойдасига ишлаган уриниши безарар бўлди — унинг жамоаси 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

4. Анон (Фасил Кенема вс Велвало Адиграт, 2018)

Дарвозабонлар нафақат оёқ билан, балки қўл билан ҳам гол уришни боплайди. Сизни Эфиопия чемпионатидаги саргузаштларга чорлаймиз. Энг қизиғи, дарвозабон ҳеч нарса бўлмагандек ўйинни давом эттиришга ҳаракат қилгани бўлди.


3. Адриен Гулфо (Пуллй — Ренес, 2017)

Гулфо акробатик гол уриш бўйича устозлик қилса арзийди, аммо шогирдларига "Устозингни айтганини қил, қилганини қилма" деб қўйиши лозим.


2. Крис Брасс (Дарлингтон — Бери, 2006)

Футболда автогол уришдан ёмонроғи йўқ, айниқса у юзингга тегиб, бурнинг майиб қилган ҳолда дарвозага кириб кетса.


1. Фест Баисе (Гонгконг — Сун Хей, 2011)

Гонгконг терма жамоаси футболчисининг "чаён" зарбаси олдида Жирунинг голи ип эшолмайди. 


О.А

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика