RU

Последние новости

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  2 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   259 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Футбол клубларини хусусийлаштириш амалиёти. Биз қайси босқичдамиз? (Бекзод Толибов блоги) Новости

Футбол клубларини хусусийлаштириш амалиёти. Биз қайси босқичдамиз? (Бекзод Толибов блоги)

2030 йилгача давлат профессионал футболни молиялашдан тўхтатади, бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга кўра, биз 2030 йилга қадар миллий чемпионатларимизда иштирок этаётган футбол клубларини босқичма-босқич хусусийлаштириб боришимиз керак. Айни масалада расмий ҳужжат қўлимизда бор, вазифамиз аниқ, биз ҳозир қайси босқичдамиз?


Клубларни хусусийлаштириш масаласида амалга оширилган ишлар

Футбол клубларини хусусийлаштириш масаласида бизда ҳеч қандай ҳаракат бўлгани йўқ десангиз, адашасиз. Футболимиз тизимида бу борадаги ишлар аллақачон бошланган, чунки бугун бўлмаса эртага якуний босқичга етиб келишимизни ҳамма тушуниб турибди. Хусусийлаштириш масаласида энг биринчи ёрқин ислоҳот ҳар бир футбол клубига замонавий стадион, ёритгич тизимлари, академиялар ва машғулот майдонлари каби талабларнинг қўйилишида бўлди. Менталитетимиз шунақа, кимдир айтмаса, қатъий талаб қўймаса, ўзимизча бирон иш қилмаймиз. Агар шу талаблар бўлмаганида кунлар исиган вақтда вақтдагина яшил тус оладиган, қолганида эса шудгор каби сарғайиб ётадиган майдонларда ҳали-ҳануз "профессионал" футболимизни ўйнаб юрган бўлаверардик. 

"Бу ишларни клубларнинг хусусийлашишига қандай алоқаси бор экан?", деган савол кимдадир туғилган бўлиши мумкин. Шу ишларни бошлаган киши футболни давлат молиялаштириб турган вақтда, яъни пул бор бўлиб турганида бажариб олишни режа қилгани аниқ. 2030 йилга келиб давлат улуши бор бўлган корхона ҳомийлиги остида фаолият юритган футбол клублари учун молиявий таъминот тўхтаб қолса, стадион ёки машғулот майдони қуриш учун маблағ топа олмай қолишлари эҳтимоли мавжудлигини биларди. Иккинчи томондан, хусусийлашаётган клубнинг эгасига айланаётган тадбиркор ёки инвесторга кўрсата оладиган инфратузилма ҳам керак, ҳеч ким шунчаки ном учун пул тикиб кетавермайди.



Футболимиз мутасаддилари ҳукумат қарори эълон қилинганидан сўнг дастлабки босқичда айрим футбол клубларини Давлат активлари агентлиги балансига ўтказиш ишларини бошлашди. Жараён қандай шов-шув билан бошланган бўлса, давом шундай мавҳумлигича қолиб кетди. Орага ОФК лицензиялари аралашди, ҳатто халқаро майдон йўлланмаларига зид келувчи ҳолатлар ҳақида сўз борди. Мазкур ишларнинг якуни қандай бўлди, бу борада аниқ манбага асосланган маълумот менда йўқ. Шунчаки миш-мишлардан иборат мақола ясаб, оммага тақдим этиш ҳар жиҳатдан ҳам тўғри бўлмайди. Тушунишимча, футбол клублари ҳозир ҳам агентлик балансида қолган, чунки "Пахтакор" клубининг сотувга қўйилаётгани ҳақидаги хабарнинг биринчи расмий манбаси қайси ташкилот эканини ҳамма кўрди.


Футбол клублари ўз-ўзини молиялаши

Сўнги йилларда айни масала бўйича қувонарли ва мақташга арзигулик натижаларимиз бор. Масалан, сиз ҳам кўриб боряпсиз, футбол клубларимизда маркетинг фаолияти анчайин ривожланиб қолди. Тўғри, бу орқали топилаётган даромад ҳозирча оздир, лекин ҳаракат қилмасак, шу пулни ҳам ташқаридан кимдир келиб бермаган бўларди. Бирданига янги Америка очиб ташламасак ҳам, босқичма-босқич маркетинг борасида натижадорлик кўлами ўсиб боради. 



Шунингдек, сўнгги йилларда ўзбек футболчиларининг хориж чемпионатларига трансферлари салмоғи анчайин ортди. Бу ўз-ўзидан футболчисини сотган клубга қанчадир миқдорда маблағ кириб келди дегани. Айни масалада бизнинг футболда ривожланиш бор. Албатта, Шомуродов ёки Файзуллаев каби номларнинг хориж чемпионатларидаги ёрқин фаолияти ўзбек футболчиларининг халқаро скаутларнинг назарига тушишига, қизиқишнинг ортишига сабаб бўлади. Жараён шу тахлит цивилизацияда давом этадиган бўлса, вақти келиб битта футбол клуби бир нафар футболчининг трансфери ортидан бир йиллик бюджетини қоплай олади.


Хулоса ва таклифлар

Айтилган фикрларни хулосалаш вақти келган бўлса, шуни таъкидлаш ўринли бўларди, бизда футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича амалий ҳаракатлар бошланган. Ҳукумат қарорида ҳам бу жараённи босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилган, эътирофга арзигулик бўлмаса ҳам биз ҳозир шунинг ҳаракатидамиз. Инфратузилмалар борасида ишлар, ўзбек футболчиларининг хориж клубларига трансферлари, маркетинг тизимлари фаолияти, умуман, футбол клубларининг ўз-ўзларини молиялашга қараётган сиёсатлари 2030 йилгача хусусийлаштириш жараёнидаги қадамлар ва босқичлардир.

Бу мақоланинг таклифлар қисми ҳам бор. Яқинда юртимиздаги нуфузли олийгоҳлардан бирида дарс берадиган фан доктори билан клубларни хусусийлаштириш масаласида гаплашиб қолдим. Профессорнинг айтишича, футбол клубларини акционерлик жамиятларига айлантириш орқали хусусийлаштириш жараёнини тезлатиш мумкин. Масалан, ҳозир битта тадбиркор бир ўзи бутун бошли клубни молиялаши якунда қийинчилик туғдириши мумкин. Акционерлик жамиятида эса клубнинг акциялари битта эмас, бир нечта кишида бўлади. Молиявий тақсимот, клуб раҳбар-ходимларининг тайинланиши ва фаолияти бамаслаҳат стол устида, директорлар кенгашида ҳал қилинади. Назаримда, ўйлаб кўрса бўладиган таклиф.



Иккинчи таклифни эса шахсий тажрибаларимга асосланган ҳолда ўзим бераман, ҳозирги ўзбек футболига легионерлар керак эмас. Зиммамизда аниқ вазифа турибди, 2030 йилгача клубларни хусусийлаштириш жараёни якунланиши белгилаб қўйилган. Биз эса чемпионатга миллиардлаб пул сарфлаб, легионер олиб келяпмиз. Уларга сарфланган маблағлар клуб инфратузилмасига, болалар футболига йўналтирилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Тўғри, бунда 4-5 йил чемпионатимиз савияси бироз тушиши ҳақиқат, бироқ вақти келиб энг яхшилар қаторида бўлади. Легионерлар келиб маҳаллий футболни ривожлантириб юборганида, ҳозир Хитой чемпионати ҳеч бўлмаганда Осиёда энг зўри бўларди.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика