RU

Последние новости

00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  3 00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  8 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  17 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  1 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  41 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  23 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  42 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

"Футбол жозибасини йўқотиб боряпти" Новости

"Футбол жозибасини йўқотиб боряпти"

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса замонавий футболни танқид қилди.

Қуйида тажрибали мутахассиснинг нутқини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Футболни кўраётган одамлар сони тобора ортиб бормоқда, лекин у жозибасини йўқотиб боряпти. Ўйинни дунёдаги биринчи рақамли спортга айлантирган нарса энди устувор эмас. Агар сиз одамларга жозибали томошани тақдим қилмасангиз, футболнинг оммалашуви фақат бизнесга фойда келтиради. Чунки бизнес учун кўришлар сони керак.

Муаммо шундаки, бир неча йиллардан сўнг эътиборга лойиқ футболчилар камайиб бораверади, ўйинлар эса чиройини йўқотиб боради. Ўшанда машҳурликнинг сунъий портлаши тугайди.

Футбол – 5 дақиқалик хайлайт эмас. Бу – катта нарса. Бу – маданиятнинг бир қисми, бу идентификация қилиш усули. Баъзи уругвайликлар терма жамоа ўйинларининг фақат энг қизиқ жойларини (ҳайлайтларни – таҳр.) томоша қилаётган бўлишса, ҳайрон бўлмайман. Бироқ бу хайлайтлар бир вақтлар бутун дунё ошиқ бўлган ўйиннинг моҳияти билан умумийликка эга эмас.

Ўйлайманки, бизга таклиф этилаётган сценарийга эътибор бермаслик керак – тортишувлар, айбловлар, ким айбдорлигини аниқлаш истаги футбол муҳитини бузади", – дея қайғуриб гапирди Бьелса.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика