RU

Последние новости

00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинларида Фарер оролларига ютқазди  0 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  26 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  12 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7

Футбол ҳақидаги энг сара иқтибослар (1-қисм) ФОТО Новости

Футбол ҳақидаги энг сара иқтибослар (1-қисм) ФОТО

Футбол оламидаги таниқли мутахассислар ва футболчиларнинг 1-рақамли спорт тури ҳақидаги энг сара иқтибосларини тақдим этамиз.

"Уэмбли"да вақтингизни мароқли ўтказишни истасангиз, унда немисларни чақирманг"
(c) Алан Ширер, Англия терма жамоасининг афсонавий футболчиси

"Мен "Милан"дан тепада фақат осмон дегандим? Ҳа, тўғри. Лекин "Интер" осмондан ҳам тепароқда туради"
(c) Антонио Кассано, Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси

"Италия футболи - қўрқув ўйини. Икки футболчи ҳужум қилади, 10 киши бўлиб эса ҳимояланади. Ёш футболчилар эса захирада ўтиришади"
(c) Арриго Сакки, мураббий.

"Футбол - муҳим бўлмаган нарсалар ичидаги энг муҳим иш"
(c) Арриго Сакки, мураббий.

"Ўйин унутилади, натижа эса тарихда қолади"
(c) Валерий Лобановский, мураббий.

"Финалдаги голим қўл билан урилганди? Бу Худонинг қўли эди"
(c) Диего Марадона, Аргентина терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Нима қиласан Феррарини сотиб олиб, агарда уни Фиат каби ҳайдасанг?"
(c) Златан Ибрагимович, футболчи.

"Ҳар қандай камчилик сенинг устунлигингга айланиши мумкин"
(c) Йохан Круифф, афсонавий футболчи.

"Шунчаки югуриб юриш - ҳайвонларга хос иш. Бизга футбол ўйнашимиз учун аввало мия ва тўп керак"
(c) Луи ван Гал, мураббий.

"Агарда кечаси тунги клубга бормасам, унда кундузи ўйинда гол уролмайман"
(c) Ромарио, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Мен чиройли эмасман. Аммо мени майдонда қилаётган ишларим мухлисларни ром этади"
(c) Роналдиньо, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Жаҳон чемпиони бўлиш тунда қовушишдан ҳам завқлироқ. Сабаби, мундиал ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади"
(c) Роналдо, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Мен футболни ақл билан эмас, қайноқ юрак билан ўйнайман. Мен майдонда ўйламайман, ҳаракат қиламан"
(c) Тьери Анри, Франция терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Футболда кучли жамоа ютмайди, аксинча, ютган жамоа кучли бўлади"
(c) Франц Беккенбауэр, Германия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Жаҳон чемпионатида 3 маротаба пенальтилар сериясида ютқазганман. Мен бу ҳақида гапирганимда асабим чиқишини айтсам бунга қаршилик қилмайсизми?"
(c) Роберто Баджо, Италия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Футболчи пулни кетидан югуриши керак эмас. Аксинча, пул футболчини ортидан қувиши лозим"
(c) Миржалол Қосимов, ўзбек футболи афсонаси.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика