Франк Рибери: "Олтин тўп" аллақачон сиёсий совринга айланиб кетган"
26 ноя 2014 23:30
Новости
Франк Рибери: "Олтин тўп" аллақачон сиёсий совринга айланиб кетган"
"Бавария" вингери Франк Рибери "Олтин тўп" борасидаги ўзининг фикрларини билдирди.
"Олтин Тўп"? Бу соврин мени қизиқтирмай қўйган. Ўтган йили тақдирлаш маросимига ташриф буюрганимдаёқ Роналдо "Олтин тўп"ни қўлга киритишини билгандим. ФИФА президенти Йозеф Блаттер Роналдо ва унинг оила аъзоларини тантанали равишда кутиб олган пайти мен рафиқамга совринни менга беришмаслигини айтгандим. "Олтин тўп" дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган соврин эмас. Бу аллақачон сиёсий совринга айланиб кетган. Бу йил ким олади? Нойер ва Роббен бу номга кўпроқ муносиб. Нойер жуда кўплаб совринларни ютди, жаҳон чемпиони бўлди. Нойер жуда камтар йигит. Унда манманликдан асар ҳам йўқ. Роббен эса бутун мавсум давомида юқори даражада ўйнади. Жаҳон чемпионатида фантастик ўйин кўрсатди. 2006 йилда Каннаваро Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлганда "Олтин тўп"ни қўлга киритганди. Бу Жаҳон чемпионатини энг олий мусобақа эканлигидан далолат.
Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Менда "Олтин тўп" йўқлигидан афсусдаманми? Йўқ, бу соврин мен учун ўз қийматини йўқотган. Энг асосийси, мен "Бавария" сафида майдонга тушганимдан 70 мингдан зиёд стадион тўла мухлислар мени олқишлашади ва майдондан чиқиб кетаётганимда ҳам исмимни баралла куйлашади. Шу мени бахтли этади. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мен уйга хурсанд ҳолда кетишим учун шунинг ўзи етади.

Комментарии