RU

Последние новости

01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  0 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт” Новости

Франк Рибери: “Франция Бразилияга бориши шарт”

Франция терма жамоасининг етакчиларидан бири Франк Рибери бугун бўлиб ўтадиган Украина – Франция ўйинидан олдин ФИФА расмий сайтига интервью берди. Қуйида мазкур суҳбатни ўқишингиз мумкин.
-   ЖЧ-2014 саралаш ўйинларининг плей-офф босқичидан ўрин олган Украинага қарши беллашувлар ҳақида нима дея оласиз?
-   Шахсан мен учун терма жамоамизнинг мундиалга бориши жуда муҳим. Украина – яхши жамоа, лекин Бразилияга Франция бориши шарт. Тан олайлик, биз кучлимиз ва буни иккита учрашувда исботлашимиз керак. Тўғри, осон бўлмайди, лекин ғалаба қозона оламиз.
 
-   Агар Франция жаҳон чемпионатига бора олмаса, унда нима бўлади?
-   Бутун мамлакат учун фожиа бўлади. Тўғриси, бу ҳақда ўйлаш ҳам қийин, йўқса ўзимизни босим остига қўйган бўламиз. Биз қўрқмасдан ўйнашимиз керак.
 
-   Қуръадан сўнг рақиб сифатида Украина маълум бўлгани сизни хурсанд қилдими?
-   Плей-офф ўйинларида ҳар қандай рақиб хавфли. Исландия бўладими ёки Португалиями... Ким бўлишидан қатъий назар, майдонга тушиб ғалаба қозониш керак.
 
-   Собиқ жамоадошингиз Анатолий Тимошук билан гаплашиб кўрдингизми?
-   Ҳа, биз гаплашдик. Иккаламиз ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз.

-   Биринчи учрашувни сафарда ўтказиш сизлар учун фойдалими?
-   Бу жуда муҳим. Агар Украинада яхши тўп сурсак, ўз майдонимизда янада эркинроқ ҳаракат қила оламиз.
 
-   Нима учун “Бавария”нинг кўпинча биринчи таймда ўйини қовушмаяпти?
-   Билмадим. Лекин иккинчи таймда яхши ҳаракат қиляпмиз. Эҳтимол, бу ҳар уч-тўрт кунда майдонга тушаётганимиз билан боғлиқдир.
 
-   Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бу сафар Марокашда, декабрь ойида ўтказилади. Бу турнир сиз учун қанчалик муҳим?
-   “Бавария” учун ҳар бир мусобақа муҳим. Биз доим ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.
 
-   Сиз учун мусобақанинг айнан Марокашда ўтказилиши ниманидир англатадими?
-   Албатта. Ахир мен ҳам мусулмонман ва Марокаш халқи француз тилида гапира оладиган мусулмонлар сирасига киради. У ерда жуда катта стадионлар бор деб эшитганман. Шундай экан, мен учун ўзгача мусобақа бўлади.

-   Ҳеч Марокашда бўлганмисиз?
-   Ҳозирча йўқ. Ўз вақтида Жазоирга боргандим, чунки турмуш ўртоғим ўша ерлик. Мен у ерда икки ҳафта маза қилиб дам олгандим.

-   2013 йилда сизни кўпроқ нима хурсанд қилди?
-   Мен соғломман ва деярли жароҳат олмадим. Бу эса футболчи учун жуда муҳим. Агар ҳаммаси шундай давом этса, футболдан кўпроқ роҳат олишда давом этавераман.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика