RU

Последние новости

15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  0 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  2 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  3 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  1 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  10 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1

Франциялик футболчи "Қўқон-1912"ни тарк этди Новости

Франциялик футболчи "Қўқон-1912"ни тарк этди

Барчангизга маълумки "Қўқон-1912" футбол клуби яқинда Франциянинг "Нант" жамоаси тарбияланувчиси бўлган футболчи билан шартнома имзолаган эди.

Оливье Боннес билан тузилган шартнома кеча ҳар икки томоннинг келишувига асосан бекор қилинди. Бунга сабаб футболчининг оилавий шароитларидан келиб чиқиб, ватанига қайтиши лозимлиги бўлди.

Оливье Боннес Ўзбекистонга келишидан бир неча кун олдин унинг отаси вафот этган эди. Бу ҳолат футболчининг руҳий ҳолатига қаттиқ таъсир қилган. Боннес шундай оғир кунда онасини ёлғиз қолдириб келганлигидан афсусда бўлди. Мусулмон оила фарзанди бўлган футболчи оиласига қайтиш истагини билдирди.

"Қўқон-1912" футбол клуби мураббийлар штаби футболчиларнинг инсонийлик факторларини биринчи ўринга қўяди. Жамоамиз раҳбарияти Франциялик футболчини тўғри тушунган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилди. Оливье Боннес бугун эрта тонгда Парижга учиб кетди.

"Қўқон-1912"  футбол клуби Боннеснинг оиласига тинчлик-хотиржамлик, келгусидаги фаолиятига омад тилайди.


Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика