Франция – мундиал чемпионларининг охирги йиллардаги нохуш анъанасига чек қўйди
23 ноя 2022 09:30
Новости
Франция – мундиал чемпионларининг охирги йиллардаги нохуш анъанасига чек қўйди
ЖЧ-2022 дастлабки турида Франция 4:1 ҳисобида Австралияни мағлуб этди.
Французлар 2006 йилдан бери амалдаги чемпион сифатида мусобақадаги биринчи ўйинида ғолибликка эришган Бразилиядан (2002 йилги чемп.) кейинги илк жамоага айланди.
Чемпионларнинг нохуш анъанаси ЖЧ-2010'дан бери давом этиб келаётганди. 2006 йилги ғолиб Италия 2010 йил илк турда Парагвай (1:1) билан дуранг ўйнаган, 2010 йилги чемпион Испания 2014 йилда Нидерландияга йирик (1:5) ҳисобда имкониятни бой берган, 2014 йилги титул соҳиби Германия эса 2018 йил Мексикага (0:1) мағлуб бўлганди.
Қайд этиш жоизки, 2010 йилдан бери амалдаги чемпионлар гуруҳ босқичидан чиқа олмай келишмоқда.
Похожие новости
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии