RU

Последние новости

17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  1 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  2 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  2 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  5 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  1 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  3 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  3

Франция – Германия 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Франция – Германия 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Жаҳон чемпионатининг дастлабки чорак финали доирасидаги Франция – Германия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди

ЖЧ-2014. 1/4  финал
ФРАНЦИЯ — ГЕРМАНИЯ 0:1
Рио-де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина)
ГОЛ: Х
уммельс, 13 - 0:1
Франция:
1.Уго Льорис, 2.Матье Дебюши, 4.Рафаэль Варан, 5.Мамаду Сахо (21.Лоран Косельни, 72), 3.Патрис Эвра, 6.Йоан Кабай (20.Лоик Реми, 74), 19.Поль Погба, 14.Блез Матуиди, 8.Матье Вальбуэна (9.Оливье Жиру, 84), 10.Карим Бензема, 11.Антуан Гризманн

Германия: 1
.Мануэль Нойер, 16.Филипп Лам, 4.Бенедикт Ховедес, 5.Матс Хуммельс, 20.Жером Боатенг, 6.Сами Хедира, 7.Бастиан Швайнштайгер, 18.Тони Кроос (23.Кристоф Крамер, 90+2), 8.Месут Озил (19.Марио Гётце, 82), 13.Томас Мюллер, 11.Мирослав Клозе (9.Андре Шюрлле, 69)

Огоҳлантиришлар:
Хедира 54, Швайнштайгер 80.



                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

Бўлди ўйин тугади! Германия кетма-кет тўртинчи марта Жаҳон чемпионати ярим финалига йўлланма олди! Ушбу жамоанинг барча мухлисларини табриклаймиз. Франция мухлисмисиз? Сабр тилаймиз, футболда ҳар доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди.

90+4. БЕНЗЕМААААААААААААА! НОЙЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! ҚОЙИЛМАҚОМ РЕАКЦИЯЯЯЯЯЯЯ! Карим ҳозир Францияни қутқариши мумкин эди, бўлмади!

90+3.
Погба майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Германия мухлислари байрамни бошлаб юборишган, тўйлар мубораааак!)

90+1. Ўзгариш. Германия.
Кроос ўрнига Крамер тушмоқда

90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. Хавфли вазият!
Бензема ва Погба девор услубида ўйнашди, аммо ўйиндан ташқари аталмиш қоида уларга халал берди

88.
Франция шошма шошарлик билан ўйнамоқда.

87. ШЮРЛЕЕЕЕЕЕЕЕ! 2! Мюллер ўнг қанотдан олдинга ўтиб ажойиб пас берди, Шюрлленинг зарбаси йўлига Варан тўғаноқ бўлди!

87.
Германия анча осонлик билан ҳисобни сақлаб турибди

85.
Ўйин тугаб бормоқда, франциялик мухлислар жиииииииим ўтиришибди.

84. Ўзгариш. Франция.
Вальбуэна ўрнига Жиру тушди

84.
Шюрлле бурчак тўпи ишлаб олди, Кроос тўпни тепиб беради

83. Ўзгариш. Германия.
Озил ўрнига Гётце тушди

82. ШЮРЛЛЕЕЕЕЕЕЕЕ! Нималар қилаяпсан! Германиянинг тезкор қарши ҳужуми! Озилнинг пасидан сўнг Мюллер зарба бера олмади, ундан ўтиб кетган тўпни Шюрлле дарвозага секин йўллаб қўйди, Льорис оёқлари билан тўпни қайтарди!

81. Хавфли вазият!!! Вальбуэнанинг пасидан сўнг Хуммельс сал қолса ўз дарвозасига тўпни киритиб қўйиши мумкин эди. Уйга бориб бугун иккита гол урдим дейиши мумкин эдия)

80.
Шюрлле қанотда Эврани оёғига тепди, ҳакам жарима тўпини белгилади.

79. Огоҳлантириш. Германия.
Швайнштайгер

78.
Франция уйғондими? Кўрамиз, кўрамиз.

77. МАТЮИДИИИИИИИИ! НОЙЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! Ажойиб зарба ва ажойиб сейв!

76. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Бензема қабул қилиб дарвозага зарба берди, Хуммельс тўп йўлига қалқон бўлди!

75.
Франция ҳимояда кўп хато қилмоқда, Мюллер ҳозир шеригига ажойиб пас оширди, аммо ўхшамади

74.
Шюрлленинг зарбасидан сўнг Льорис тўпни ушлаб олди, Вальбуэнанинг зарбаси ноаниқ кетди

73. Ўзгариш. Франция.
Кабай ўрнига Лоик Реми тушди

73. Гризманн! Ўнг қанот Хуммельсни ортда қолдирди ва зарба берди, ноаниқ!

72. Ўзгариш. Франция.
Сахо ўрнига Косьелни тушди, бояги хато учунмикан?

71.
Немислар секинлик билан ҳисобни сақлаб қолишга уринишмоқда

70. САХО! Қандай хато у тўпни рақибга ошириб берди. Мюллернинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

69. Ўзгариш. Германия.
Клозе ўрнига Шюрлле тушди. Бугун рекорд янгиланмайдиган бўлди

67.
Оливье Жиру ҳам майдон четида шуғулланмоқда...

66.
Майдонга Шюрлле тушишга тайёрланмоқда

65.
Дешам тўпни кетидан қувиб юрибди, ҳар бир сония улар учун қадрли. Шунақа

64.
Бош ҳакам Бензема тўпни қабул қилишда қўлидан фойдаланди деб топди.

62.
Кичкииииинагина Вальбуэна Швайнштайгеррррр билан тўқнашиб кетди! Албатта француз майдонда ётибди.

61.
Учрашув фотоларини кузатиб бораяпсизларми?

60. Хавфли вазият! ВАРАН! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Варан баланд сакраб боши билан дарвозага зарба берди, Нойерга балли!

59. Матюиди! Сал қолишга сал қолди. Чап қанотдан оширган тўпини Швайнштайгер майдон ташқарисига чиқариб юборди!

58.
Ўйин чиройли эмас, иккала жамоа натижа учун ўйнамоқда. Бу тушунарли

56.
Франциянинг тезкор ҳужуми! Вальбуэна тўп билан жарима майдони ичида дарвозага зарба бера олмади

55.
Кроос 25 метрлардан зарба берди, ноаниқ ва кучиз!

54. Огоҳлантириш. Германия.
Хедира

53.
Германия катта куч билан ҳужумга ўтди, аммо ўнг қанотдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

50.
Матюиди рақиб жарима майдони ичига кириб борди, аммо тўпни шерикларига ошира олмади

49. Франция жарима тўпига эга бўлди. Вальбуэнанинг оширган тўпига Эвра зарба беришга уринди, у тўпга ета олмади!

47.
Германиянинг ҳужуми бесамар кетди, Мюллер боши билан дарвозага зарба бера олмади

46.
Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча Германия олдинда. 15 дақиқадан сўнг шу ерда тўпланамиз!

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43. Бензема!
Тўпни қизғонди ва зарба берди. Нойер ёш бола эмас бундай зарбаларни ўтказиб юборадиган.

42. Хавфли вазият! Чап қанотдан оширилган тўпни Бензема боши билан дарвозага йўллади, Хуммельс қорни билан тўпни қайтарди!

40.
Кроос жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар бу сафар биринчи голдаги каби хато қилишмади

39.
Ҳозирча французлар сафида энг фаол ўйнаётган футболчи бу Дебюши

38.
Барчаси жойида ўйин давом этади.

36.
Фрацузлар рақибнинг навбатдаги ҳужумини бир амаллаб қайтаришди. Клозе зарба беришига Дебюши имкон бермади. Ушбу вазиятда тўп кутилмаганда Хедиранинг юзига тегди, Сами кичик нокдаун ҳолатига тушиб қолди

35.
Франциянинг кетма кет иккита бурчак тўпи хавфли чиқди

34. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Вальбуэнанинг зарбасини Нойер қайтарди, қайтган тўпни Бензема дарвозага йўллай олмади! Нойерга қойил!!

32.
Германия жуда енгил ўйнамоқда, Франция эса ҳужум қила олмаяпти

30.
Озилнинг пасидан сўнг Ховедес дарвозага ноаниқ зарба берди, бурчак тўпини Варан қайтарди

29.
Эвра жарима майдони ёнида Клозени тепиб йиқитди! Жарима тўпига немислар эга бўлишади

28.
Франциянинг ҳужумлари доим бир хил чиқмоқда, узоқ масофадан жарима майдонига ҳаводан тўп узатилади, ҳимоячилар ёки Нойер тўпга эга чиқади

26.
Франциялик чиройликкина қизлар хафа бўлиб ўтиришибди. Футболни фақат эркаклар севишмайди!

25.
Эвра! Мюллерга жарима майдони ичида имкон бермади, қойил

24.
Клозе рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам Нестор Питана бу вазиятда пенальти йўқ деб топди

23.
Бензема "хизмат доирасидан ташқарига" тушиб қолди

22.
Ҳа, немислар ҳам одам. Улар ҳам хато қилишади. Ҳозир бир дақиқа ичида икки бор оддий вазиятда ноаниқ пас берилди

20.
Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча Германия олдинда. Биронта бурчак тўпи бўлмаганига эътибор қаратиш мумкин

17.
Франциянинг катта куч билан ташкил этган ҳужуми ноаниқ пас туфайли охирига етмади. Нойер тўпга эга чиқди

16.
Франция бу мундиалда биринчи марта биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди.

14.
Энди баҳс қизиқарлироқ кечишини кутамиз.

13. Тони Кроос жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга ошириб берди. Хуммельс боши билан дарвозани ишғол қилди. Ҳимоячи мундиалдаги иккинчи голини урди!



13. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ХУММЕЛЬС! 0:1

12. ГРИЗМАНН!!! Чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб тўпни Бенземага ошира олмади!


11. Ўйин у қадар ёрқин эмас, нафислик йўқ умуман.

10. Жамоалар "эконом режим"да ўйнашмоқда

8. Вальбуэнанинг чиройли пасидан сўнг Бензема тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади! Бироз ноаниқ

6. Хедира! Рақиб жарима майдони ичида Кроосга тўпни ноаниқ узатди

5. Трансляция режиссёрлари Риодаги энг машҳур ҳайкалнинг фонида стадионни намойиш этишди. Бундан қандай хулоса келади? Ўйин ҳозирча у қадар шиддатли тус олмаяпти.

4. Немислар устунликни ўз қўлларига олишмоқда...

3. Мюллер ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб Кроосга оширди, Тонининг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

1. Учрашув бошиданоқ Клозе рақиб жарима майдони ичида тўп учун курашмоқда, Нойер эса деярли майдон марказида юрибди. Одатий ҳолат.

- ДИҚҚАТ! Ўйин бошланди! Қани кетту!

- Дешамнинг кайфияти чоғ, Лёв эса жиддий қиёфада...

- Францияда Эвра, Матюиди, Погба, Германияда Ховедес ва Лам. Мана шу футболчилар бугун сариқ олишса ярим финалда ўйнай олишмайди.

- Демак ўйин бошланишига барчаси тайёр. Жамоалар say no to racism деб ёзилган баннер олдида расмга тушишди.

- Мадҳиялардан олдин иккала жамоа сардорлари футболда ирқчиликка жой йўқлиги борасида нутқ сўзлашмоқда. Ҳақиқатдан ҳам ирқчиликка йўқ деймиз! no to racism

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. Навбат иккала давлат мадҳияларига... эшитамиз

- "Маракана" стадионига йиғилган мухлислар байрамни бошлаб юборишган. Иккала жамоа мухлислари бугунги баҳсни сабрсизлик билан кутишмоқда. Худди биз каби.

- Бу икки жамоа шу кунга қадар 25 бор тўқнаш келган. 11 марта французлар, 8 марта немислар зафар қучишган. 6 бор дуранг қайд этилган.

- Учрашувда қайси жамоа ғалаба қозонади? Бу борадаги фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

- Франция ва Германия ўртасидаги баҳсни Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боради. Зерикиб қолмайсиз деган умиддамиз...

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Жаҳон чемпионати яна қайтди. Мундиал ўйинлари яна биз билан! Барчангизни табриклаймиз!

- Ўйин соат 21:00да бошланади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика