Франция ФФ президенти Дешам ўрнига ким келишини айтди
25 янв 2020 01:40
Новости
Франция ФФ президенти Дешам ўрнига ким келишини айтди
Франция футбол федерацияси (ФФФ) президенти Ноэль ле Граэнинг айтишича, терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамнинг ўрнини келажакда Зинедин Зидан эгалларкан.
“Қачонки Дешам терма жамоани тарк этса, Зидан ушбу жойни эгаллайди”, дея Ле Граэнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport.es нашри Canal+ га таяниб.
Дешам 2012 йилдан буён Франция термасига бош мураббийлик қилиб келмоқда. Унинг қўли остида учранглилар 2016 йилги Европа чемпионати финалига қадар етиб боришди, 2018 йилги Жаҳон чемпионатида эса ғолиб чиқишди. 51 ёшли мураббийнинг ФФФ билан шартномаси 2022 йил сўнггига қадар амалда бўлади.
Зидан “Реал”даги уч йиллик фаолияти давомида 10 та соврин ютишга эришди. Унинг қироллик клуби билан келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Комментарии