RU

Последние новости

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   26 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  22 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Франческо Тотти: «Қанийди, 10 йил ёшариб қолсам…» Новости

Франческо Тотти: «Қанийди, 10 йил ёшариб қолсам…»

«Рома»нинг бетакрор сардори Франческо Тотти 40 ёшли юбилейига муносиб совға ҳозирлади

«Торино»га қарши сафар ўйинининг иккинчи бўлимида майдонга тушган фахрий футболчи 55-дақиқада «А» сериясидаги 250-голини нишонлади. У шу ўйиндан сўнг туғилган куни муносабати билан Рим клуби телеканали - Roma TVга махсус интервью берди.

- «Торино» билан ўйинда «А» серияси доирасида  250-голингизни урдингиз. Кўринишидан, афсонавий Пиоло рекордини янгилашни хоҳлашингиз ҳақидаги гапларингиз ҳазил эмас, шекилли.


- Очиғи, бу масалада баъзан ҳазил оҳангида гапирган бўлсам, гоҳида мутлақо жиддий фикр билдирганман. Хуллас, шундай дейман, Пиоло натижасини янгилаш футболдаги мақсадларимдан биридир, тўғри, буни амалга ошириш деярли имконсиз иш эканлигини яхши биламан. Умуман олганда, доимо жамоавий ютуқларни биринчи ўринга қўйганман. Шу маънода айтсам, биз яхлит ва аҳил жамоа сифатида ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз. Бунинг олдида шахсий мақсад ва вазифалар бир четда туриши керак.

- Юбилей голнинг сизга унча татимагани аниқ - жамоангиз «Торино» билан ўйинда омадсизликка юз тутди - 1:3. Туринда ўзи нима бўлди?


- Билмайман. Майдонда машғулотлар давомида ишланган режа асосида ҳаракатланмадик ва мураббийлар кўрсатмаларини ҳам тўлиқ бажаролмадик. Эҳтимол, ортиқча ишонч панд бергандир. Зеро, Туринга кетаётиб, одатдагидек,  ўз ўйинимизни кўрсатганча ортга ғалаба билан қайтишга шубҳа қилмагандик. Бироқ ҳаракатларимизда нимадир ўхшамагач, негадир ҳафсалани йўқотдик. Лекин муваффақиятсизликка қарамай, барчамиз ҳамон якунда ғалаба қозониш қўлимиздан келишига ишонмоқдамиз.

- Мавсум энди бошланган бўлсада, «Рома»да ҳам юксалиш, ҳам пасайиш кузатилди. Сизнингча, старт босқичида жамоангизга нима етишмади?


- Барқарорлик. Яъни натижа бобидагиси. Айрим ҳолларда талаб даражасида иштиёқ сезилмади. Ваҳоланки, ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоа мудом катта истак билан ўйнаши керак. Ҳа, албатта, барчасига ўзимиз айбдормиз, чунки қандай ўйнаш аввало, жамоага боғлиқ. Лекин қаердадир омад юз ўгиргани ҳам айни ҳақиқат. Демоқчиманки, натижаларимизда маълум даражада омадсизлик таъсири ҳам бор. Факт шуки, айрим баҳсларда кўзланган натижага эришолмадик. Шунга қарамай, умидни сақлаб қолганмиз ва ҳали барчасини тўғрилашга имконимиз бор. Шахсан мен жамоамиз яна юқори савияга чиқиб олишига ишонаман.

- Ҳа, қимматли очколар бой берилганига қарамай, «Рома» турнир жадвалининг тепа қисмида боряпти. Шундай экан, жиддий хулоса чиқаришга ҳали эрта.


- Ҳар бир киши ўйлаш ва гапириш ҳуқуқига эга. Бироқ сентябрдаёқ хулоса чиқариш бошқаю, апрелда сарҳисоб қилиш бошқа. Ҳозиргача қайд этилган ғалати мағлубиятларимиз ва битта дуранг ҳеч нарсани англатмайди. Доимги гапимни такрорлайман, агарда барқарорликка эришишни уддаласак, «Наполи»дан ҳам, «Ювентус»дан ҳам ўзиб кетамиз, албатта.

- Ишончимиз комил, бу саволни миллион марталаб эшитгансиз. Шунга қарамай, яна сўраймиз: бунчалик узоқ фаолият юритишингиз сири нима?


- Энг муносиб жавоб - эҳтирос, ҳиссиёт, иштиёқ. Қолган барча жиҳатлар шу хислатлар ортида. Ахир минг иқтидорли бўлсангда, иштиёқсиз ҳеч вақога эришолмайсан. Шунингдек, чўққига элтувчи йўл замирида меҳнатнинг ўрни катта. Сизга айтсам, кундалик ҳаёт тарзига оғишмай амал қилсангиз, ёшингиз ўз аҳамиятини йўқотади. Шахсан мен ҳозиргача барчасини тўлиқ назорат қиламан - спортчига нима мумкин ва нима тақиқланганини ҳеч ёдимдан чиқармайман. Ўз ўрнида, тан олишим керак, муваффақиятли ўйнашда давом этишимда мени чинакамига қўллаб-қувватлаб турганларнинг ҳиссалари беқиёс. Яқинларим ва атрофимдаги шахсларнинг далдалари билан ички потенциалим ҳали тугамаганини ҳис этаман ва бунда майдонга тушиб кўнгилдагидек тўп суришим анча осон. Муҳими - хотиржамлик, профессионал ёндашув. Ҳаёт инсонга бир марта берилади. Бас, шундай экан, максимал даражада завқланиш, ҳам майдон, ҳам унинг ташқарисида ўзингни яхши ҳис қилишга интилишинг зарур. Ёнингда сенга кўмакловчи оиланг, бахтиёр умр йўлдошинг ва болаларинг бор экан, яна нима керак? Уйда сени қадрдонларинг интизор кутишаётганини ўйлашнинг ўзи катта бахт эмасми?

- Ўғлингиз Кристиан ҳам 40 ёшигача профессионал футболчи сифатида ўйнашини хоҳлармидингиз?


- Бир томондан, унинг фаолияти яхши ривожланишидан умидворман. Чунончи, ҳозирда футболдан чинакамига завқ олаётганини кўриб турибман. Ўғлим футболни мендан-да қаттиқроқ севади - гўёки, ақлини йўқотадиган даражада. Дейлик, қаердадир ўйнаш ёки ўйнамаслигидан қатъий назар, тўп доимо ёнида. Кристиан дарҳақиқат, охирги 2-3 йил ичида мутлақо ўзгарди. Бошқа тарафдан қарасак, унинг футболчи бўлишига қарши чиқишим келади. Негаки, футболкасининг ортига ёзиладиган «Тотти» фамилияси билан ўйнаб кетиши осон эмас. Табиий равишда ўғлимни мудом менга қиёслашади. Бундай ҳолатда боланинг ўзини тутиб олиши жуда-жуда мураккаб. Очиқ гапирганда, шу нарсадан хавотирим бор. Чунки меъёридан ортиқ босим ва эътибор нималарга олиб келиши мумкинлигини яхши биламан.

- Айтингчи, ўсмирлик чоғи бирор марта бўлсин, 40 ёшгача ўйнашни орзу қилганмидингиз?


- Йўқ. Шу ёшга қадар фаолият юритиш ҳаттоки, тасаввуримга ҳам сиғмасди. Шундай юқори савияда битта клубда, 10-рақамли футболка ва сардорлик боғичи остида ўйнаш ҳақида-ку гапиришим ҳам ортиқча. Балки футболчи сифатида танилишни орзу қилгандирман. Бироқ биламизки, болаликдаги барча орзулар ҳам амалга ошавермайди. Худога шукрки, менда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди ва энди охирги нафасимгача бундан роҳатланишни истайман.

- Хўш, жорий йил учун кўзланган қандайдир алоҳида мақсадингиз борми?


- Европа Лигаси финал ўйинида гол уришдан умидворман.

- 40 ёшли юбилейга нимани энг яхши совға сифатида қабул қилардингиз?


- Эҳ, қанийди, 10 йилга ёшариб қолсам... Ҳа, 10 йилга - бу кам эмас. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкин, футболчи учун энг яхши давр - бу 30-35 ёшли пайти.

- Мухлисларнинг сизга нисбатан муҳаббатлари ҳеч қачон сўнмайди. Улар юбилей шарафига минглаб SMS-хабар жўнатишгани тайин. Сизда ҳам фанатларга аталган SMS борми?

... интервьюнинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика