Фотомақола: Яна ўша пенальти, яна япон ҳаками...
18 мар 2015 13:22
Новости
Фотомақола: Яна ўша пенальти, яна япон ҳаками...
Кеча "Бунёдкор" жамоаси ўйинда ташаббусга эга чиққан ҳолда мағлубиятга учради.
Бу ўйин "Бунёдкор" учун ўта муҳим эди. Ғалабадан бошқа натижа "қалдирғочлар"ни қийин ахволга солиб қўйиши маълум эди.
Биргина Жавлон Иброҳимовнинг йўқлиги "Бунёдкор"га жуда қимматга тушяпти. Ўртани "ушлайдиган" футболчи, ҳақиқатдан ҳам "Бунёдкор" учун жуда керакли ўйинчи экан.
Булар кутадими дейман...
Агар японлар билан тортишиш фойда бўлганида, Баҳрайнга қайта пенальти тепиб кейинчалик ЖЧга чиққан бўлармидик...
У қўлидан келаётганини қиляпти. Унга футбол ўйнашни ўргатадиган мураббий керак, ҳа мураббий керак. Бекорга 30 ёшни қарши олган Анри терма жамоада мураббий етишмаётганини айтмаган эди. "Ал Жазира"ни ютди-ку, деманг илтимос. Агар истаганида, "Ал Жазира" ўйнарди. "Бунёдкор"га МУРАББИЙ КЕРАК!
Афсуски бундай легионерларни чақира олмаймиз...
Шунинг учун бўш дарвозани ҳам ишғол қила олмайдиганлар билан ОЧЛни ўтказишга мажбурмиз.
Комментарии