RU

Последние новости

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  5 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Фотомақола: "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон - Озарбайжон 3:6 Новости

Фотомақола: "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон - Озарбайжон 3:6

Кеча "Ўзбекистон" спорт мажмуасида "Tashkent Cup-2014" халқаро турнири якунланди.
Мусобақанинг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга қарши баҳс олиб борди ва 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, якунда учинчи ўринни банд этди. Қуйида ана шу учрашувдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.


ЎЗБЕКИСТОН мадҳияси янграмоқда...


Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоаларининг бош мураббийлари Баҳодир Аҳмедов ҳамда Фаустино Перез.


Терма жамоамизнинг ҳар бир ўйинидан олдин ана шу улкан байроқ ҳилпиради.


Ҳар икки жамоа сардорлари - Шуҳрат Тожибоев ва Ризван Фарзалиев ўзаро совға алмашишмоқда.


Тўп учун курашда Дилшод Ирсалиев ҳамда Хатаи Багхиров.


Тўп билан "хитойлик" Дилшод Рахматов, рақибларимиз бош мураббийи эса Дилшодни қўйиб юборгани учун ҳимоячилардан норози.


Даврон Абдурахмонов ҳисобни қисқартиргач...


Давроннинг голига товони билан пас берган Сарвар Шоахмедов кечаги ўйини билан терма жамоага муносиб эканлигини исботлади.


Жаноб Фаустино бир дақиқа ичида ўтказиб юборилган иккита голдан ҳайратда...


Озарлар дарвозабони Жиованни Буранелло эса мураббийдан ҳам ўтиб тушди, бошқа ўйнамайман деб ўтириб олди.


"Ну, погоди" мультфильмидаги рақс эсингиздами???


Константин Свиридов ана шу зарбасидан кейин терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди.


Озарбайжон терма жамоасининг паркетдаги бешта футзалчисидан тўрттаси асли бразилиялик маҳаллийлаштирилган ўйинчилар. Фақатгина 15 рақамдаги Хатаи Багхиров озар миллатига мансуб.


"СА" талқинига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг турнирдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган Артур Юнусовнинг жон ҳолатда сакраши ҳам жамоамизни учинчи голдан қутқариб қола олмади.


Мағлубиятга қарамай ВАТАНИМИЗ байроғи бутун ўйин давомида баланд ҳилпиради, байроғимиз халқаро майдонларда бундан ҳам баланд ҳилпирайверсин!!!


Толибжон Қосимов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика