RU

Последние новости

01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  125 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Фотомақола: Ретро. "Пахтакор" - "Қайрат" 4:4 Новости

Фотомақола: Ретро. "Пахтакор" - "Қайрат" 4:4

Бугун ўзбек футболи юлдузлари "ЖАР" стадионида жам бўлдилар.

Игорь Шквиринни инобатга олмаганда деярли барча юлдузларимиз иштирок этган шоу учрашув Биродар Абдураимовни 70 ёшига уланиб кетди. Биродар Ҳасанович ўйинни бошлаб бериб, сардорлик боғичини тўнғич ўғли Азамат Абдураимовга топширди.



Тепа (чапдан ўнгга): Алексей Рошин, Нўъмон Ҳасанов, Собир Ҳодиев, Ёрқин Назаров, Григорий Цейтлин (мураббий), Ойбек Усмонхўжаев, Улуғбек Рўзимов, Бахтиёр Ашурматов, Илҳом Мўминжонов, Анвар Рашидов
Паст (чапдан ўнгга): Рустам Дўрмонов, Равшан Бозоров, Андрей Микляев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Рахмонқулов, Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов.



Ўзбек футболи тарихи ҳақида катта китоб ёзаётган Владимир Сафаров, "CA" мухбири Камолиддин Алимовга "Пахтакор" - "Қайрат" қарама қаршилиги ҳақида гапириб беряпти. Бундай инсонларнинг суҳбатини олсанг, ҳуддики тарихга шўнғийсан.



Камдан-кам ҳолларда супер футболчининг фарзанди ҳам зўр футболчи бўлади. Биродар Абдураимов ҳақиқатдан ҳам СУПЕР атамасига мос. Азамат Абдураимов эса унга муносиб издош бўла олган.



Биринчи бўлимда дарвозамиз тўрини Анвар Рашидов қўриқлади. Унга шоуда ҳисоблар дуранг бўлиши кераклигини айтишмаган кўринади, иккита вазиятда жамоасининг муқаррар голлардан сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда Алексей Рошин маҳсус вазифа билан майдонга тушди ва ўз дарвозасидан тўрт маротаба гол ўтказиб юборди.



Миржалол Қосимов... Шу суратни кўриб этларингиз жимирлаб кетдими? Унинг жарима зарбаларини эслайсизми? Эх ёшлар, ТВда кўрсатмайдида, кўрардингиз қандай голлар урилганини.



Олтин авлоднинг муносиб давомчиси. Сардорлик Бахтиёр Ашурматовнинг қонида бўлган. Мураббий сифатида ҳам буни уддасидан чиқяпти. Бош билан ўйнашда тенгсиз ҳимоячи.



Қозоғистонлик дўстларимиз Биродар Ҳасановични 70 ёши билан қутлаяптилар.




Ким кучли, Месси ёки Роналду? Агар ёшларимиз Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов олдида улар болача эканлигини билганларида эди. Айниқса Биродар Ҳасановичнинг бир финти бўлган. Бу финтни манаман деган Европа футболчиси ишлата олмайди, унақасини кўрмагансиз. 2013 йили озарбайжонлик фахрийлар келган йили шу финтни кўрганман. Ўша финтдан кейин стадион бир лаҳза жим туриб, кейин қарсак чалиб юборган эди.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика