RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ. Ярим финалда "Барселона" – "Интер" ва ПСЖ – "Арсенал" қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз  31 02:00ЕЧЛ. Камбэк юз бермади. "Арсенал" "Бернабеу"да ҳам "Реал"дан устун келди ва ярим финалга йўл олди!   410 01:50ЕЧЛ. "Интер" "Бавария" билан жанговар дуранг қайд этди ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  26 00:30АПЛ. "Ньюкасл" "Кристал Пэлас" дарвозасига бешта гол урди  2 00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  8 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:10Россия кубоги. "Динамо" ва ЦСКА дуранг қайд этишди. Файзуллаев бир тайм ҳаракат қилди  4 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  4 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  11 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12

Фотомақола: "Odil Cup - 2016" фестивали иштирокчилари учун байрам кечаси Новости

Фотомақола: "Odil Cup - 2016" фестивали иштирокчилари учун байрам кечаси

"Imkon Plyus" савдо бренди остида ўтган "Odil Cup" - 2016 мусобақасининг тан-танали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими бундай катта тадбирга айланиб кетишини ўйламаган эдик. Бир кун аввал вилоят футбол федерацияси вице-президенти, вилоят футболи масаласида, ҳоким қабулида бўлди. Унда турнир ҳақида ҳам сўз боргани бизни қувонтирди. Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров турнирни кузатиб бораётганлигини айтиб ўтган экан. 


Фестивалнинг иккинчи кунида "Нефтчи" жамоаси вакиллари, ёпилиш маросимига ташриф буюришларини айтиб ўтдилар. "Навбаҳор" раҳбарияти ҳам шай ҳолатда эди. Одил Аҳмедов эса оилавий қатнашди. 


2004 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақада қатнашган футболчиларни "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоаси аъзолари тақдирладилар. Аҳмедовлар оиласи эса 2002 йилда таваллуд топган футболчиларни.


"Ҳаммаси мана шу болалар футболида бошланади. Сизларга бугун яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб қолинг. Ёшлигимизда сиз эга бўлган шароит бўлмаган. Мана турнир бўлиб ўтган майдонни қаранг. Мазза қилиб футбол ўйнагинг келади. Истардим-ки, йиллар ўтиб айнан сизлар ҳам шундай мусобақаларни ташкил қилинглар. Футболда энг муҳими бу тартиб! Агар муваффақият қозонишни истасангиз, асло чекинманг ва меҳнат қилинг", - дейди Одил Аҳмедов.


Ёш болачаларга, ҳориж андозаси асосида байрам қилишга ҳаракат қилинди. Мана шундай баннерлар ортида, улар ўзларини катта юлдузлардек тутган бўлсалар ажаб эмас.


"Навбаҳор" мухлисларига қойиб қолмай иложи йўқ. Кичик турнирни ҳам катта байрамга айланишида уларнинг улушлари катта бўлди.


"CA"нинг ижодий гуруҳи ва мухлислар


"Олтин тўп"ни мана шу йигитча олса розимиз...


Шерзод Раимжонов ташкилотчилик учун "Championat.asia" сайтига ўз миннаддорчилигини билдирар экан. Кейинги мусобақада "Нефтчи" жамоасини ҳомийлик қилишини айтиб ўтди. Демак, сентябрь ойида ҳудди шу жамоаларни Фарғонага таклиф этамиз!



Хайрулла Холиқов ва Жасур Асланов.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика