RU

Последние новости

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Фотомақола. Марказий учрашувда таблодаги ҳисоб ўзгармади Новости

Фотомақола. Марказий учрашувда таблодаги ҳисоб ўзгармади

Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган марказий беллашув "Бунёдкор" - "Насаф" (0:0) ўйинида дўстлик ғалаба қозонди.

Футболчилар ғалаба ҳақида ўйлаб майдонга чиқиб келишаётган эди...


Шоҳруҳ Гадоев учрашув давомида ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Лекин унинг ташкил этган ҳужумларини якунлай оладиган "снайпер" етишмади...


Ўйинда устунлик "Насаф" тарафида бўлди. Учрашувдаги энг хавфли вазият ҳам "қалдирғочлар" дарвозаси олдида содир этилди. Шулардан бирини Баҳром Абдурахимов самарали якунлаши мумкин эди. Бироқ шу куни Муроджон Зуҳуров керакли пайтда ўз постини муносиб тарзда қўриқлай олганини алоҳида таъкидлаш лозим


Шерзод Аъзамов ҳамда Артём Филипосян бир пайтлар "Машъал" ва "Насаф" жамоалари сафида бирга тўп тепишган. Собиқ жамоадошлар шу куни бир-бирларига қарши ҳаракат қилишди. Айнан уларнинг ишончли ўйинлари эвазига ҳам мухлислар учрашувда гол кўришмади десак муболаға бўлмайди. Икки дўст майдонда оғайничиликни йиғиштириб қўйишди ва бир вазиятда ўзаро келишолмай, тортишиб ҳам қолишди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Кейинчалик яна тезда келишиб олишди


  Шу куни Иван Милошевич Илҳом Шомуродовни яхши қўриқлади. Бутун 90 дақиқа давомида "Насаф" ҳужумчисини зарарсизлантира олди


Нафақат "Насаф", балки "Бунёдкор"да ҳам ҳужум чизиғида муаммолар етарли. Воҳид Шодиевда жароҳат бор, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродовлар эса Ёшлар ўртасида ЖЧда иштирок этишмоқда. Таркибда ҳозир фақат Тимур Аюпов қолган. Ушбу ёш ҳужумчининг ҳаракатлари яхши, ёмон эмас. Бироқ Аюпов бир ўзи олдинги чизиқда яккаланиб қолмоқда...


"Бунёдкор" сафида энг ёрқин ўйин кўрсатган футболчи - бу дарвозабон Муроджон Зуҳуров бўлди. Беллашув кўп меҳнат қилган Зуҳуров бироз толиқиб қолгани суратда ҳам акс этди. Акбар Тўраевнинг асосий таркибда пайдо бўлмаётганига сабаб деб жамоа бош мураббийи Сергей Лушан ҳам айнан ушбу кипернинг ишончли ўйинларини мисол келтирди


Терма жамоадан чақирув олган Шоҳруҳ Гадоев яна аввалги мавқеини тиклаб бораётгани қувонарли ҳолат албатта


Майдонда энг кўп қора меҳнатни бажарган Эркин Байдуллаев шифокорлар ёрдамидан ҳам фойдаланишга мажбур бўлди. Чунки ўйин кескин курашлар бой бўлди


Шуҳрат Муҳаммадиев ўз қанотида ҳар доимгидек фаол ўйнади


Собиқ жамоадошлар, устоз ва шогирд десак ҳам муболаға бўлмаса керак. Муроджон Зуҳуров ҳамда Элдорбек Суюнов бир вақтлар "аждарлар" таркибида бирга ҳаракат қилишган. Зуҳуров дарвозани қўриқлаган пайтда ёш Суюнов жамоанинг учинчи кипери саналарди. Ўйиндан кейин бу икки дарвозабон эски дамларни эслашган бўлса неажаб


Сардор Рашидовнинг ўйинида пасайиш кузатилаётгани бор гап. Унинг ўйини чиқмаса "Бунёдкор"нинг натижалари ҳам пастлаб кетмоқда. Кечаги учрашувда "аждарлар"нинг ҳимоя қўрғони Рашидовни зарарсизлантиришда катта муаммоларга дуч келишмади


Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика