RU

Последние новости

14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  2 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  3 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  5 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3 12:38Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин  9 12:11МЮ клубда 47 йилдан бери ишлаётган ходимини ишдан бўшатмоқчи  4 11:42"Ювентус" жамоа хавбеки билан келишувга эришишга яқин  0 11:17Йосип Томашевич: "Ҳозирда энг катта муаммо – жисмоний ҳолат"  0 10:25МЛС. Месси гол урди ва 4 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  9 10:20Рафиньянинг “Барселона“даги тақдири маълум  25 09:50"Бетис"да ажойиб ўйин кўрсатаётган Антони фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  0 09:17ПСЖ "Реал" футболчисига ажойиб таклиф билан чиқди  4 08:45"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин  4 08:13Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

ФОТОМАҚОЛА. I love UZBEKISTAN Новости

ФОТОМАҚОЛА. I love UZBEKISTAN

Бугун Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида ўзаро беллашадилар.

Бу жамоаларнинг Тошкентдаги сўнгги учрашуви 2015 йил 11 июнь куни ўтказилган. Ўша баҳс ўртоқлик учрашуви мақомида ўтган эди. Қуйида ана ўша ўйинни суратлар ёрдамида ёдга оламиз.

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Эрон 0:1

11.06.2015. "Бунёдкор" стадиони.
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин.
Гол: Меҳди Тўробий (90)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров (13.Лутфулла Тўраев, 63), 8.Икромжон Алибоев, 9.Одил Аҳмедов (16.Фозил Мусаев, 46), 11.Игор Сергеев (6.Баҳодир Насимов, 70), 14.Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 76), 15.Сардор Рашидов, 18.Зоҳир Қўзибоев (17.Санжар Турсунов, 44), 19.Виталий Денисов (22.Фарруҳ Сайфиев, 46).

Захира: 1.Элдорбек Суюнов, 21.Акбар Тўраев, 4.Шоҳруҳ Гадоев, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Фозил Мусаев, 17.Санжар Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егорь Кримец, 22.Фарруҳ Сайфиев, 23.Акмал Шораҳмедов.

Эрон: 1.Алиризо Ҳагиги, 11.Вориа, 3.Эҳсон Ҳажсафий, 15. Пежман Мунтазари, 5.Муҳаммад Ҳусайни Хони-Зодогон, 18. Саид Изатулаҳий, 14.Андраник Теймурян, 7.Масуд Шожаи, 10.Воҳид Амири, 17.Тареми, 16. Ризо Гучанижод.

Захира: 12. Суша Макани, 22.Алиризо Биранванд, 9. Омид Иброҳими, 19.Ҳошим Бегзоҳид, 20.Сардор Азмун, 21.Меҳди Шарифи, 23.Рамин Ризоин, 24.Милад Муҳаммади, 4.Эззатуллоҳ Пурга, 26.Меҳди Тораби, 8.Муртоза Пуралиганжи, 2.Ҳусрав Ҳайдарий, 30.Муҳаммадризо Акбарий.

Огоҳлантиришлар: Теймурян (21), Муллажонов (43), Мусаев (74)


Бугунги ўйин ҳам ҳудди ўтган йилгидек  "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.


Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўша беллашувни асосий таркибда бошлаганлардан Зоҳир Қўзибоев, Шавкат Муллажонов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Икром Алибоевлар бугунги кунда терма жамоадан жой олишмаяпти.


Эрон таркибида эса фақатгина Пежман Мунтазори ва Муҳаммад Ҳусайни бугунги ўйин қайдномасида йўқ.


Форсларда ўшанда ҳам, ҳозир ҳам бош мураббий Карлуш Кейруш. Бугунги ўйиндан кейин унинг курсиси қимирлаб қолса не ажаб.


Бизда эса ҳозир сарбон ўзгарган. Бугунги кунда Миржалол Қосимов ўрнини Самвел Бабаян эгаллаган.


Форслар етакчиси Масуд Шожаи тўпни бизнинг етакчимиз Одил Аҳмедовдан олиб қўйолмай югурмоқда.


Бир йил олдинги учрашувда ўнг қанот ҳимояси Шуҳрат Муҳаммадиевга ишониб топширилган эди. Бугунги кунда эса бу жойни Ислом Тўхтахўжаев "эгаллаб олган".


Вурия Ғофурий жарима зарбасини амалга оширмоқда.


Сардор Азмун Фарруҳ Сайфиевга қарши. Азмун ўтган йили эндигина танила бошлаган эди, бир йилда ўйинда ҳам, машхурлик бобида ҳам жуда катта ўсишга эришди.


Ишонамизки, Анзур Исмоилов бугун ҳам мана шундай "учади".


Азмун унумли фойдаланилмаган имкониятдан сўнг...


Азмунга Россия чемпионати ва ЕЧЛда мухлислик қиламан, лекин бугунча мана шундай "ўтириб қолса" ҳурсанд бўламан.


Бу эса захирадан тушган Меҳди Тўробий 90+3 дақиқада ғалаба тўпини киритганидан кейин кадр.


I love UZBEKISTAN


Толибжон Қосимов

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика