Фотомақола. Ғузордаги ўйинда "Олмалиқ" ирода кўрсатди
11 мая 2015 15:52
Новости
Фотомақола. Ғузордаги ўйинда "Олмалиқ" ирода кўрсатди
Ўйиндан олдин ҳар иккала жамоа сардорлари: Виктор Карпенко ҳамда Евгений Гоголь.
"Шўртан" аъзоси Ғулом Ҳайдар Гулямовдан ҳаводаги "балет" рақси...
Виктор Карпенко шу куни иккита тўп киритди. Бири жарима зарбасидан, иккинчиси жарима майдончаси ташқарисидан. Ҳар иккиси ҳам турнинг энг чиройли голига муносиб бўлди. Карпенко "Шўртан"да иккинчи ёшлигини бошлаган...
Учрашувда ушбу икки легионер футболчилар Неманья Йованович ҳамда Дарко Станоевич бир-бирлари билан жуда кўп тўқнашдилар. Дарко шу куни Йовановични яхши қўриқлади дейиш мумкин.
Биринчи бўлимда "Олмалиқ" футболчиси Саламат Қуттибоевни рақиб ҳимоячилари жарима майдончаси ичида йиқитишди. Бироқ Коваленко футболчи ўзи йиқилишни истади деб топди ва пенальти белгиланмади.
Камига футболчига симуляция ишлатди деб сариқ карточка кўрсатилди. Бу вазият эса "Олмалиқ" вакилларига ёқмади.
"Шўртан"нинг ушбу футболчисига воҳанинг бошқа бир жамоаси томонидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ўзбек Давид Сильвасини кейинги мавсумда бошқа либосда кўрсак ажаб эмас...
"Қаерга қочяпсан, барибир етиб оламан", - деб югураётганга ўхшайди "Шўртан" аъзоси...
Бу инсонни "Шўртан"нинг энг жонкуяр мухлиси десак муболаға бўлмаса керак. Айнан шу жойларига "No comment" деган жумла ишлатилади
"Nike" рекламасибоп расм. Фотомухбир сифатидаги дебют ўйинимда бу каби кадрлар учрагани чакки бўлмади шекилли...)
Жамоасини қийин аҳволда қолдириб қизил карточка олган Евгений Гоголь ўйинни қолган қисмини майдоннинг четида тик туриб кузатиб борди
Ғузорда футболга қизиқиш юқори. Стадионга келган 6 мингга яқин томошабин жамоасини тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди. Лекин учрашув сўнггида "Олмалиқ" жамоасини олқишлаб, "Шўртан"ни кескин танқид қилишди. Уларни тушуниш мумкин. Ғузорликларнинг кўз олдилари кетма-кет иккинчи бор ғалаба ўйиннинг сўнгги дақиқаларида қўлдан бой берилмоқда. Бу сафар бир киши кам ўйнаган "Олмалиқ" юксак ирода намойиш этди ва мағлубиятдан қутилиб қолди.
"Шўртан" матбуот хизмати "маликалари": Замира Муратова (раҳбар) ҳамда Диана. Ўйиндан кейин "Шўртан" матбуот хизмати вакиллари футболчилар билан ҳам суҳбат уюштиришди. Олий лигада камдан-кам кузатиладиган ҳолат. Бу борада уларга мақтов айтса бўлади. Фақатгина клуб журналистлар ишлаши учун шароитни яхшилаши керак. Стадионнинг медиа-трибунаси ПФЛ талабларига ҳам мос келмайди. Қачонгача ОФКдан комиссия келиши кутамиз? Унгача шароит қилиш шу қадар муаммоми?
Темур Жўраев ўйинда бир марта чинакамига жамоасини голдан сақлаб қолди ва Саломовнинг ҳужумини бартараф этди. Мана ўша вазият
Бахтиёр Ширинов учрашувни диққат билан кузатиб бордилар
Учрашувда мана бунга ўхшаган жуда кўп тўқнашувлар бўлди. Бу ўйин ҳар бир жиҳатдан жуда кескин кечди.
Кураш спорт тури бўлганида бу ҳолатда "Шўртан" футболчиси "ҳалол" йиқитилган деб топилган бўлармиди...
"Penalty" лойиҳасининг учинчи сони меҳмони - Зоҳир Пиримовни Ғузорда кўриб қолдик.
Жамол Отақулов ва "Penalty" меҳмони Зоҳир Пиримов
Яна ўша Отақулов ва Пиримов. Бу сафар "кунг-фу"ча усулни қўллади "Шўртан" ҳимоячиси...
"Носвойдан олинг ака"...
Ҳаводан келаётган тўпга Темур Жўраев мушти билан зарба бермоқчи, Кашкаваль эса боши билан гол урмоқчи...
Учрашувни бошқариб борган ҳакам Валентин Коваленконинг баъзи қарорлари "Олмалиқ" вакилларига ёқмади ва рефери томон жуда кўп эътирозлар билдирилди
Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Фото ва шарҳ: Шаҳбоз Беғамов
Комментарии