Фотомақола. Эрон билан ўйинни унутамиз, эътиборни КХДРга қаратамиз
12 июн 2015 13:23
Новости
Фотомақола. Эрон билан ўйинни унутамиз, эътиборни КХДРга қаратамиз
Кечаги ўйинни асосий таркибда бошлаган футболчилар Одил Аҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Икром Алибоев, Игор Сергеев, Сардор Рашидов билан Шуҳрат Мақсудов алоҳида шуғулланди. Улар асосан ўйиндан кейинги тикланиш жараёнини ўтказишди. Эронга қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган футболчилардан фақатгина Виталий Денисов умумий гуруҳ билан тўлиқ машғулотларда иштирок этди.
Зоҳир Қўзибоев эса жароҳати туфайли терма жамоа лагерини тарк этган. Унинг ўрнига таклиф этилган Санжар Шоаҳмедов умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок этди. Азиз Ҳайдаров бугунги машғулотларни ҳеч бир гуруҳ билан ўтказмади. Футболчи Миржалол Қосимов билан кечаги ўйин ҳақида фикр алмашиб, майдон четида ўтирди. Умумий гуруҳ билан эса одатдагидек Александр Волков ишлади. Волков футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида иш олиб борди. Миржалол Қосимов умумий гуруҳда шуғулланган футболчиларга бошчилик қилди. Унга бу борада Бахтиёр Ашурматов кўмаклашди.
Абдусаттор Раҳимов эса одатдагидек дарвозабонларимиз Игнатий Нестеров, Элдор Суюнов ҳамда Акбар Тўраев билан ишлади. Нестеров кечаги ўйинда майдонга тушганига қарамай аввалига барча киперлар қатори бирга шуғулланди. Кейинчалик эса унга дам берилди.
Виталий Денисов кечаги ўйинда майдонга тушганига қарамасдан умумий гуруҳ машғулотда билан бир хил тер тўкди
Санжар Шоаҳмедов бугундан бошлаб терма жамоа лагерида пайдо бўлди. Футболчи илк машғулотда ёмон кўринмади. Санжар яратилган имконият фойдаланиб ўзини кўрсатиши ва терма жамоа сафида бўлишга лойиқлигини исботлаши лозим. Унга бу борада омад тилаймиз
Миржалол Қосимов КХДРга қарши ўйинга жамоани жиддий тайёрламоқда
Машғулот пайти қуёш айни чарақлаб турган вақт эди. Ҳаво жуда иссиқлиги боис футболчилар томоқларини хўллаб туришди
Элдор Суюнов жиддий шшуғулланмоқда. Кейинги ўйинда Қосимов балки айнан Суюновга ишонч билдириши мумкин. Суюнов жиддий баҳсга тайёр!?
Акбар Тўраев ҳам ҳар иккала дарвозабонларимизга жиддий рақобат қилиши тайин
Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги гуруҳ: Рашидов, Муллажонов, Муҳаммадиев, Исмоилов, Аҳмедов, Алибоев, Сергеев асосан югуришди ва ўйиндан кейинги тикланиш машқларини бажаришди
Аҳмедов КХДРга билан бўладиган ўйин ҳақида ўйлаётган бўлса ажаб эмас. Кечаги ўйиндаги энг яхши футболчимиз бўлган Алибоев эса томоқни хўлламоқда
Терма жамоамизнинг бугунги машғулотидаги тўлиқ фотогалереяни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Фото: Толибжон Қосимов
Шаҳбоз Беғамов
Комментарии