RU

Последние новости

18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:29Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал" баҳслари учун таркиблар маълум бўлди  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  1 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  9 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  5 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  2 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1

Фотофакт! “Андижон” атиги уч нафар футболчини захира рўйхатига киритди Новости

Фотофакт! “Андижон” атиги уч нафар футболчини захира рўйхатига киритди

Кеча Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлган “Андижон” 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Қизиғи шундаки, анджижонликлар учрашув расмий қайдномасининг захирадаги ўйинчилар рўйхатига фақат уч нафар футболчини киритишди. Булар - дарвозабон Муҳиддин Худоёров, ҳимоячи Артур Маматказин ва ҳужумчи Шуҳрат Мирхолдиршоев. Ва мана шу футболчилардан икки нафари иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Яхши биласиз, протокол тўлдирилаётганда захира рўйхатига еттита ўйинчини ёзиш мумкин. Бизда ўйин қайдномасини тўлиқ тўлдирмаслик ҳолатлари кўпинча биринчи лигада учрайди. Яъни, молиявий муаммолар сабаб кўпинча меҳмонда ўйнайдиган жамоалар кам ўйинчи билан боришади ва захира ўриндиғига эътибор берсангиз, икки-уч футболчи ўтирган бўлади. Аммо олий лигада тўғриси бунақа ҳолатни мен биринчи бор кўришим.

Бизга маълум бўлишича, “Андижон” футбол клубида асосий таркиб ўйинчилари билан боғлиқ бир нечта муаммолар юзага келган. Жумладан, Иброҳим Отахонов сариқ карточкалар туфайли кечаги беллашувни ўтказиб юборди. Мирзакамол Камолов, Алишер Тўхтасинов, Вячеслав Шевченко, Виталий Визавер эса тиббий кўрикдан ўта олишмаган.

Раҳим Қодировда жароҳат бор экан. Четда ўйнаб келган икки футболчи Акбар Хўжаев билан Азиз Ибрагимовнинг ҳали трансфер қоғози келмабди. Хуллас, шунақа гаплар. Жамоа навбатдаги турни ўз майдонида “Қизилқум”га қарши ўтказади. Балки шу ўйингача футболчилар кўпайиб қолар.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика