RU

Последние новости

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  3 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  15 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  254 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

ФОТОАРХИВ. Тўққиз йил олдинги Тожикистон билан кечган учрашувни ёдга оламиз Новости

ФОТОАРХИВ. Тўққиз йил олдинги Тожикистон билан кечган учрашувни ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сентябрь ойида ўртоқлик учрашувидаги рақиби Тожикистон билан бундан аввал ҳам бир неча бор тўқнаш келганмиз.

Қўшниларимиз билан сўнги тўқнашув ЖЧ-2014 саралаш босқичи иккинчи раундида бўлиб ўтганди. Ўшанда Вадим Абрамов шогирдлари Тожикистонни йирик 3:0 ҳисобида таслим қилганди. Буни қарангки орадан тўққиз йил ўтиб яна улар билан ўртоқлик учрашувида рўбарў келмоқдамиз. Яна Абрамов бошчилигида. Демак, қуйида фотосуратлар орқали Тошкентда ўтган учрашувни ёдга оламиз. Бу ўйиннинг эътиборга молик жиҳати шундаки, баҳснинг сўнги 10 дақиқасида кетма-кет тўрт футболчимиз ҳакам томонидан огоҳлантирилади. Буни эса ОФК ва ФИФА суъний равишда амалга оширилган ҳаракат деб баҳолайди. Атайин сариқ карточка ишлашдан мақсад эса кейинги ҳеч қандай аҳамиятсиз бўлган Япония билан учрашувда етакчиларга дам олиш имкониятини бериш шунинг натижасида уларни Эрон билан ўйинга тайёрлаш эди. Буни сезган ОФК ва ФИФА футболчиларимизни бир нечта учрашувга дисквалификация қилади. Абрамов Японияга иккинчи таркиб билан боради ва ортга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтади. Аммо, бугун ёдга олаётган учрашувимиздан сўнг четлатилган бир нечта ўйинчилар Тошкентда Эрон билан ўйинда қатнаша олмаганди. Бу эса ўз-ўзидан натижага ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Битта ўйинда йўл қўйилган хато оқибатда кейинги беллашувларда зараримизга ишлаганди. 

ЖЧ-2014  саралаш босқичи. 

Ўзбекистон - Тожикистон - 3:0

15.11.2011. 5-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 5326 томошабин. 

Бош ҳакам: Муҳаммад Заруний (БАА). 

Голлар: Санжар Турсунов 35, Одил Аҳмедов 60, Александр Гейнрих 70.

Огоҳлантиришлар: Одил Аҳмедов 53, Александр Гейнрих 57, Шавкат Муллажонов 70, Санжар Турсунов 79, Ислом Тўхтахўжаев 82, Сервер Жепаров 84, Вагиз Галиулин 90+2, - Давронжон Эргашев, 45, Дилшод Восиев 64.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Азиз Ҳайдаров (Анзур Исмоилов, 80), Одил Аҳмедов, Баҳодир Насимов (Улуғбек Бақоев, 55), Тимур Кападзе (Сервер Жепаров, 72), Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Вагиз Галиулин, Санжар Турсунов, Александр Гейнрих.

Бош мураббий: Вадим Абрамов.

Тожикистон: Алишер Тўйчиев, Соҳиб Сивонқулов, Эрож Ражабов, Давронжон Эргашев, Нуриддин Давронов, Фарҳод Восиев, Актам Ҳамроқулов, Комил Саидов, Дилшод Восиев, Хуршид Маҳмудов, Жамшид Исмоилов (Акмал Сабуров, 46).

Бош мураббий: Олимжон Рафиков. 

Мазкур беллашув ноябрь ойида ўтказилган, ҳаво шу куни анча совуқ бўлганди. 


Тожикистон терма жамоасидаги айрим футболчилар ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш. Дарвозабон Алишер Тўйчиев "Янгиер", "Гулистон", "Машъал" жамоаларида тўп тепганини катта ёшдаги ишқибозлар яхши эсалашса керак. 6-рақамдаги Давронжон Эргашев эса жорий мавсум бошида "Бунёдкор" билан шартнома имзолади. 


Шу куни терма жамоамизни Одил Аҳмедов сардорлик боғичи остида бошлаб тушганди. Тўртинчи ҳакам Муҳаммад Абдулла Ҳассан эса кейинчалик терма жамоамиз иштирокидаги кўплаб учрашувларда ишлади. 


Вадим Абрамовга биринчи уринишда етарлича имконият берилмаганди. Иккинчи уриниш омадли чиқармикан?

Шавкат Муллажоновнинг терма жамоадаги юлдузли онлари Қатардаги Осиё кубогидан сўнг бошланганди. 


Санжар Турсунов тожикистонлик футболчига қаршилик кўрсатмоқда.


Одил Аҳмедов тўп билан. Миллий терма жамоамизнинг ўша пайтдаги либоси эса кўпчилик мухлисларга манзур келганди. 


Азиз Ҳайдаров майдонда доимгидек қора иш яъни рақиб ҳужумини бузишга ҳаракат қилмоқда. 


Санжар Турсунов Тўйчиев дарвозасига гол уриб ҳисобни очган вазият.


Бетакрор Саша Гейнрихга ўхшаган юлдузлар яна чиқишига умид қилиб қоламиз.

Ажойиб фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз. 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика