Фонсека: "Адолатсизлик"
06 мар 22:50
Новости
Фонсека: "Адолатсизлик"
"Лион" бош мураббийи Паулу Фонсека узоқ муддатли дисквалификацияга учрагани ҳақида гапирди.
Мураббий "Брест"га қарши ўйин якунланганидан кейин бош ҳакам Бенуа Мийога қаттиқ бақирган. Якунда у Франциянинг барча ички турнирларидан четлатилган.
"Эътиборимни бугунги ўйинга қаратишни истайман. Бироқ бу қарордан кейин адолатсизликни ҳис қиляпман. Ҳакамга тегмаганман ва бирор жисмоний агрессия намойиш этмаганман.
Мен учун энг асосийси - клуб ва ажойиб таркибимнинг қўллаб-қувватлови. Биз ҳотиржамликни сақлаб қолишимиз керак.
Ҳа, гарчи узоқ муддатли дисквалификация бўлишидан қатъий назар ишлашга тайёрман. Биз биргаликда қарор чиқаришимиз ва жамоани янада яхшилашимиз керак", - деди Фонсека.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии