Флик "Барселона"да Луис Диасни кўришни истамаяпти
30 мар 2025 13:30
Новости
Флик "Барселона"да Луис Диасни кўришни истамаяпти
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ёзги трансферлар ойнасида "Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диасни ўз сафига қўшиб олиш кераклигига ишончи комил эмас.
Таъкидланишича, каталонияликлар етакчиси "Атлетик" вингери Нико Уильямс ёки "Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукман трансферини маъқул кўрмоқда.
"Барселона" 28 ўйинда 63 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Реал"да ҳам шунча очко бор, аммо "кўк-анорранглилар"да захира ўйини мавжуд.
Бугун, 30 март куни "Барселона" ўз майдонида "Жирона"ни қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Комментарии