RU

Последние новости

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  2 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  18 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди” Новости

Флик: “Алаба “Айнтрахт”га қарши бор маҳоратини намойиш этди”

“Бавария” бош мураббийи Ханси Флик жамоасининг Бундеслига 27-тури доирасида “Айнтрахт” устидан (5:2) қозонилган ғалабасига изоҳ берди.

“Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан жудаям мамнунман. Майдонда тўлиқ устунлик қилдик. Айниқса, марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган Давид Алабанинг ҳаракатлари менга жудаям ёқди. У бу чизиқда юксак савияда ўйин кўрсата олди. Шунингдек, Томас Мюллерни ҳам ажратиб кўрсатган бўлардим. У бўш зоналардан самарали фойдалана олди ва бир нечта голларнинг урилишида ўз ҳиссасини қўшди. Биринчи бўлим биз қандай хоҳлаган бўлсак шу тарзда кечди.

Иккинчи бўлимда тезлик билан учинчи голни урдик ва ҳисоб йириклашди. Футболчилар муддатидан олдин ўйин масаласини ҳал қилдик, деб ўйлашди. Концентрацияни йўқотдик. Тўпсиз у қадар яхши ҳаракат қила олмадик. “Айнтрахт” стандарт вазиятларда хавфли эканлигини билардик. Аммо ўша вазиятларда уларга қаршилик қилишда бироз оқсадик. Хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз лозим. Сешанба куни бўладиган баҳсда чиройли ўйин кутамиз. Бундеслигада жамоалар савияси юқори, барча жамоалар мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш эта олади”, дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Бавария” клуби расмий сайти.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика