RU

Последние новости

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

ФК «Бунёдкор» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида Новости

ФК «Бунёдкор» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Жамоанинг матбуот хизматида 6 нафар киши фаолият олиб боради. Улар орасида Имомхўжаевлар сулоасининг Ахбор акадан кейин турувчи Аброр ака. Бир неча йиллардан бери ТВда ишлаб келаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Баҳодир Мирзаев.

Келинг аввал «Бунёдкор» матбуот хизмати борасида фикр билдирсак. Юқорида ёзганимдек жамоада ўз ишининг усталари ишлашяпти- Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Баҳодир Мирзаев ва Аброр Имомхўжаев. Клубни матбуот хизмати вакилларига яратиб берган шароити Ўзбекистонда ягона. Бирон бир клуб ўз матбуот хизматига бундайин шароит яратиб бермаган. Шунинг учун бўлса керак сайтнинг бир йўла уч тили бир маромда ишлайди. Ҳозирча «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўз сайтларини уч тилда олиб борадилар. Клуб ходимлари тўлиқ клуб либоси билан таъминланганлар. Ҳаттоки учинчи операторигача. Бу клубда инсонийлик қадрланади. Бунинг учун «Бунёдкор» раҳбариятига блогимиз номидан ўз минаддорчилигимизни билдирамиз. Лекин шу ерда бир кичик ҳолатга тўхталиб ўтамиз. Тўғри ҳар ким аввало мухлис учун ишлаши керак. Аммо 2013 йил якунларига кўра матбуот хизматидан икки кишигагина олтин медаллар берилди. Биттасига эса…

Лекин бу йил клуб ўзининг биринчи хориж йиғинига матбуот хизматидан фақатгина операторни олиб кетган. Ёзувчи эса йўқ. Балки кейинги сафарда матбуот котиби ҳам бўлади. Йил бошидан бери «энг яхши матбуот хизмати» унвонини қўлга киритишни мақсад қилган клуб видео ва фотолар билан ишлашда фаоллик кўрсатяпти. Шунингдек воқеа жойидан жонли интервьюлар ҳам кўпайиб боряпти. 2013 йил якунларига кўра академия тарбияланувчилари билан ҳам суҳбатлар чиққанлигини кўрамиз.

Энди сайт фаолиятига тўхталамиз.

bunyodkor.com 10та менюдан иборат:

  КЛУБ

  ЖАМОА

  АКАДЕМИЯ

  ХАБАРЛАР

  ТУРНИРЛАР

  СТАТИСТИКА

  ИНТЕРАКТИВ

  МЕДИА

  АФСОНАЛАР

  ЧИПТАЛАР

Ҳар бир менюнинг ичида қўшимча менюлар бор. Барча менюлар ўз тематикасига монанд тўлдирилган. Хато кўрмайсиз. Ўзбекистондаги ягона сайт тарихидан то бугунги кунигача барча ўйинлар натижаси ва қайдномалари берилган. Буни қуйидаги суратда ҳам кўришингиз мумкин.


Олий лига — 2007. 30-тур "Қурувчи» (ҳозирги «Бунёдкор») - «Вобкент» учрашуви қайдномаси

Академияга ҳам катта эътибор қаратилган. «Андижон» жамоасида асосий таркиб футболчилар берилмаган бир пайтда, «Бунёдкор«ни барча тарбияланувчилари қайд этилган. МЕДИАни эса алоҳида гапирмасак бўлмайди. Фото ва видеоларга бўлган эътибор жуда юқори. Бугунги кун интернет журналистикасида ўқувчи кўпроқ томошабинга айланиб боряпти. Узундан-узун мақолалар ўрнини қисқа кадр ва фотосуратлар эгаллаяпти. Бу борада пойтахтликларни биринчи рақамли сайт деб айта оламиз. Ҳар ҳолда 2014 йил шундай бошланди.

Сайтдаги ягона ноқулайлик юқоридаги менюларни босганингизда бош саҳифага ўтиб кетиши. Бу техник хатони тўғирлаш муаммо эмас. Яна bunyodkor.com Ўзбекистон футбол клублари сайтлари ичида мобил кўринишига эга ягона сайт ҳисобланади.

Маслаҳат: Бу клуб матбуот ходимларига маслаҳат бера  олмайман. Аксинча улардан ўрганадиганларим кўп.

Сайт: fcbunyodkor.com

Матбуот котиблари: Баҳодир Мирзаев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Аброр Имомўжаев

Шунингдек: Анвар Нодиров бошчилигидаги уч нафар медиа (фото ва видео) гуруҳ

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика