RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  5 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  58 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Финалдаги ғалабадан кейин ҳамюртларимиз қандай фикрда? Новости

Финалдаги ғалабадан кейин ҳамюртларимиз қандай фикрда?

9 декабрь куни Тожикистон кубоги финал учрашувида “Хўжанд” клуби мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Истиқол” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур баҳсда “Хўжанд” сафида уч нафар ҳамюртларимиз – Фирдавс Абдусалимов, Олимжон Каримов ҳамда Самандар Очиловлар тўп тепди. Ғалабадан сўнг ҳамюртларимиз фикрларига қулоқ тутдик. 


Олимжон Каримов

“ Биз мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Қолаверса, 30 ноябрь куни “Истиқлол”га қарши чемпионатнинг қолдирилган учрашувида ҳам майдонга тушгандик. Бироқ ўшанда дарвозаларга тўп киритилмаганди. Бу ўйин ҳам финалга тайёргарлик вазифасини бажарганди. Ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда майдонга тушдик. Жамоамиз ўйиннинг ўзидаёқ масаласини ҳал қилишни олий вазифа қилиб белгилаганди. Пенальтилар сериясига қадар боришни кўзлаганимиз йўқ. Қўшимча бўлимларда бўлса ҳам ўзимиз кутган натижага эришдик.

Фирдавс Абдусалимов

“Бугунги ғалабани қўлга киритишда жамоамизнинг аҳиллик билан тўп тепгани сабаб бўлди. Қолаверса, биз рақибимиздан кўра, жисмоний ҳолатимиз яхши экани ҳам ғалабамизга туртки бўлди. Кубокни ҳақли равишда қўлга киритдик деб ўйлайман. Ўйин олдидан раҳбарият томонидан ғалабамиз учун яхшигина бонус ваъда қилинганди.


Самандар Очилов

“Хабарингиз бор, “Истиқлол”га қарши ўйнаш доимо қийин кечган. Улар мамлакатнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Чунки клубнинг кўпчилик футболчиси мамлакат терма жамоаси аъзоси. Биз барчасини ҳисобга олган ҳолда ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалабага бўлган иштиёқимиз ва кучли иродамизни кўрсата олдик. Финалда барча майдонда борини ташлаган ҳолда ўйнади. Бу орқали эса биз тарихий натижани қайд этдик.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика