Финал (превью)
25 мая 2019 15:23
Новости
Финал (превью)
Қайд этиш керакки, мазкур ҳал қилувчи баҳс Германия кубоги тарихидаги 76-финал бўлади.
Нико Ковач қўл остидаги "Бавария" финалга қадар "Дрохтерзен", "Родингхаузен", "Герта", "Хайденхайм" ва "Вердер" тўсиқларидан ўтди.
Ральф Рангник бошчилигидаги "Лейпциг" эса финалгача "Виктория", "Хоффенхайм", "Вольфсбург", "Аугсбург" ҳамда "Гамбург" қаршилигидан ўтишга муваффақ бўлди.
Кўриниб турибдики, "Лейпциг" "Бавария"дан фарқли ўлароқ финалга қадар бўлган йўлда асосан Бундеслига жамоаларига қарши рўбару келди. "Бавария"га эса қуръада асосан қуйи лига вакиллари дуч келишди.
"Лейпциг" учун мазкур ҳал қилувчи ўйин Германия кубогидаги тарихий илк финалга айланади. "Бавария" эса бугун Германия кубогидаги ўзининг 23-финалида майдонга тушади. Мюнхенликлар иштирок этган аввалги 22 финалдан 18тасида ғолибга айланган ҳолда бош совринга эгалик қилишган. Ва бу борада яққол етакчи ҳисобланишади. Германия кубогида зафар қучиш бўйича "Бавария"нинг энг яқин таъқибчиси "Вердер" ҳисобида 6та соврин мавжуд. Агарда бугун ҳам "Бавария" зафар қучадиган бўлса, унда мюнхенликлар ўз тарихидаги 19-"DFB-Pokal"ни қўлга киритишади.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, кўплаб кучли бешлик чемпионатларида кубок мусобақалари иккинчи даражали ҳисобланади ва кўплаб жамоалар мазкур турнирга асосан иккинчи таркиб футболчилари билан ҳаракатланишади. Германияда эса буткул бошқача манзара. Бу ерда кубокка эътибор чемпионатдан кўра кам бўлмайди. Биринчидан, даврали чемпионатда "Бавария"ни тахтдан тушириш қанчалик қийин бўлса, бошқа жамоалар "Боруссия" билан ҳам рақобатлашишга қурби етмаслиги мумкин. Аммо бир ўйиндан иборат бўлган кубок баҳсларига барча жамоалар жиддий эътибор қаратишади. Сабабики, кубок эгасига еврокубокка йўлланма тақдим этилса, камига нуфуз жиҳатдан ҳам "DFB-Pokal" Германияда анча қадрли. Шунингдек, молиявий тарафлама ҳам Германия кубогидаги иштирок барча жамоалар учун жуда манфаатли.
Германия кубогининг умумий соврин жамғармаси 40 миллион еврога яқин. Кубок мусобақасида иккинчи раундга ўтган ҳар бир жамоа 220 минг евродан ишлаб топади, учинчи раундга чиққан жамоанинг мукофот пули эса 450 минг еврога кўтарилади. Шу тариқа яхши натижага қараб мукофот пуллари ошиб бораверади.
"Бавария" ва "Лейпциг" бугун нафақат кубок, балки ғолиб жамоага бериладиган 2,5 миллион евро учун курашади. Шунингдек, жамоаларга телетрансляциялардан тушган маблағлардан қўшимча бонуслар тўлаб берилади.
Хусусан ўйинга келадиган бўлсак, финал одатдагидек Берлиндаги "Олимпиаштадион" ўтади. Учрашувни Тобиас Штилер бошқариб боради.
РБ Лейпциг |
Кубок Германии . Тур final 26/05/2019, 00:00 3
:
0
Завершен
|
Бавария Роберт Левандовский - 29', Кингсли Коман - 78', Роберт Левандовский - 85' |
Стадион: Olympiastadion, 74322 зрителей
Главный судья: Tobias Stieler
"Бавария" Германия кубоги финалида 22 маротаба ўйнаган бўлса, шундан атиги тўрттасида мағлубиятга учраган. "Лейпциг" бугун шу ишни бажарган бешинчи жамоага айланиши мумкин.
"Бавария"ни финалда мағлуб этишни уддалаган жамоалар: "Байер Юрдинген", "Вердер", "Боруссия" Дортмунд, "Айнтрахт".
Қизиғи, ҳозирги кунда "Бавария" бош мураббийи сифатида ишлаётган Нико Ковач ўтган йили финалда "Айнтрахт" билан ҳозирги жамоасини мағлуб этганди. Агарда бугун "Бавария" муваффақият қозонса, унда Нико Ковач кетма-кет Германия кубогини икки хил жамоа билан қўлга киритган мураббийга айланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги финал ўйини "Бавария" афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья учун мюнхенликлар сафидаги хайрлашув учрашувига айланади.
Жаҳон футболидаги такрорланмас тандем — "Роббери"
Бундеслиганинг охирги турида "Альянц Арена"даги чемпионлик ўйинида ғолибга айланган "Бавария" ўз уйида афсоналар Рибери, Роббен ва Рафиньяга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, уларни чиройли кузатиб қўйганди. Берлиндаги финал эса мазкур "RRR" учун том маънодаги финалга айланади.
Комментарии